Қизиқарли фактлар: “Инсулин” номи нима деган маънони билдиради?

Қўшма Штатларда ҳар куни 1000дан ортиқ киши юракнинг тўсатдан тўхташи ёки юрак хуружидан вафот этади. Юрак касалликларидан ўлган одамларнинг тахминан 30 фоизи кашанда бўлган.

13:18 | 16.11.2023
4,541
Қизиқарли фактлар: “Инсулин” номи нима деган маънони билдиради?
Катталаштириш

◾️ Кулиш қон томирларини бўшаштиради ва кенгайтиради, бу эса юракни ҳимоялашга ёрдам беради.

◾️ Томас Жефферсон (1743-1826) инаугурацияси Вашингтонда ўтган биринчи президент бўлган.

◾️ Америкада олтита президентнинг исми Жеймс бўлган: Мэдисон, Монро, Полк, Бьюкенен, Гарфилд ва Картер Мэдисон.

◾️ Таиланд ўрмонларида орхидеянинг 1,5 мингдан кўпроқ тури ўсади. Бу гуллар экспорти бўйича Таиланд дунёда биринчи ўринда туради.

◾️ Плутон атмосфераси маълум миқдордаги метан ва углерод оксиди мавжуд бўлган азотдан иборат.

◾️ 2007 йилда Жоан Роулинг “Time” журнали томонидан “Йил одами”га номзод қилиб кўрсатилган.

◾️ Кўршапалакларнинг илмий номи - “Chiroptera”. Бу сўз юнонча иккита сўздан иборат: “cheir” - қўл ва “pteron” - қанот. Уларни яна “қўлқанотлилар” ҳам деб аташади.

◾️ Италия ҳудудида иккита мустақил давлат бор: Сан-Марино Республикаси (61 квадрат километр) ва давлат-шаҳар – Ватикан (атиги 44 гектар).

◾️ Европадаги энг баланд тоғ Италияда жойлашган. Унинг баландлиги 4807 метрга етади. Уни бу ерда Monte Bianco (Оқ Тоғ) деб аташади. Французлар эса унга Монблан деб ном беришган.

◾️ Венерада тортиш кучи Ер юзасидагига қараганда камроқ. Агар Ерда вазни 70 килограмм бўлган одам Венерада бўлганда, унинг вазни 62 килограмм чиқарди.

◾️ Биринчи электростанцияни Томас Эдисон қурган: 1882 йилда бу электростанция Перл-стритда 85та уйни электр қуввати билан таъминлаган.

◾️ 1889 йилда Оскар Минковски (1858-1931) диабет ва ошқозоности бези ўртасида боғлиқлик борлигини кашф қилди. У итнинг ошқозоности безини олиб ташлаганда, ҳайвонда диабет касали пайдо бўлди.

◾️ Семириш кўпинча диабетга олиб боради. Диабетнинг иккинчи босқичига чалинган беморларнинг 90 фоизида ортиқча вазн муаммоси кузатилади.

◾️ Холестерин жигар ёки ичакда пайдо бўлади. Одам жигари ҳар куни бир граммга яқин холестерин ишлаб чиқаради.

◾️ Ўн еттичи асргача аёлларга саҳнада, ҳатто хорда ҳам куйлашга рухсат берилмаган.

◾️ Моцарт ўзининг биринчи операси, кичикрок интермеццога пародиясини 12 ёшида ёзган.

◾️ “Инсулин” номи лотинча “инсула” сўзидан олинган бўлиб, “орол” деган маънони билдиради. Чунки бу гормон ошқозоности безида жойлашган Лангерганс оролчаларида ажралади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

449 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади