Қизиқарли фактлар: Наполеоннинг бўйи қанча бўлган?

Қадимги Хитойда Нушу ёзишма тили бўлган. Уни аёллар ўйлаб топишган ва фақат аёллар фойдаланишган. Дунёда энг кенг тарқалган сўзлашув тили – хитой тилининг мандарин шеваси.

14:58 | 13.11.2023
4.1k
Қизиқарли фактлар: Наполеоннинг бўйи қанча бўлган?
Катталаштириш

◾️ Болали оилалар боласизларга қараганда камроқ ажрашади.

◾️ Баъзи дельфинлар 60тагача сўзни фарқлай олади, улардан эса 2000тагача гап тузиш мумкин.

◾️ Тил, томоқ ва танглай юзасида 9000га яқин рецепторлар мавжуд.

◾️ Артерия, вена ва капилляр томирларнинг узунлиги 60000 километрга яқин.

◾️ Мэрилин Монрода шеъриятга қизиқиш кучли бўлган. Ҳатто ўзи ҳам баъзан қоғоз қоралаб турган.

◾️ Теннеси штатида якшанба кунлари болаларнинг лицензиясиз ўйнаши ноқонуний саналади.

◾️ Калифорнияда халат кийган аёлларга машина ҳайдаш тақиқланади.

◾️ Кевлар синтетик толаси пўлатдан беш баробар мустаҳкамроқ.

◾️ “Western Union” фирмаси овозли телеграммаларни кашф этган.

◾️ Илк суғурта қоғози Америка мустамлакалари ҳудудида 1721 йилда ёзилган.

◾️ Одам ўз умри давомида 27 тоннага яқин турли таомларни тановул қилади.

◾️ Кўз ёшдаги туз миқдори 0.9%ни ташқил қилади.

◾️ Таниқли баскетболчи Шакил О'Нил 55 ўлчамли кроссовка кияди.

◾️ Аёллар пойабзалининг энг кенг тарқалган ўлчами – 39.

◾️ Француз қироли Шарль VIIIнинг оёғида олтитадан панжа бор эди, шунинг учун унга доим махсус пойабзал тикишган. Бу эса вақт ўтиб тўртбурчак учли пойабзалнинг кашф қилинишига сабаб бўлди.

◾️ Қадимги инкларнинг эътиқодига кўра, севишганлар пойабзалларини алмашгандагина эр ва хотин саналган.

◾️ Актёр Жек Николсон бир пайтлар мультқаҳрамонлар Том ва Жеррининг мухлислари хатларига жавоб берувчи бўлиб ишлаган.

◾️ Расман илк почта маркалари 1840 йилда Буюк Британияда пайдо бўлган.

◾️ Ҳар икки америкаликнинг биттаси одамдан қоладиган илк таассурот унинг табассуми деб ҳисоблайди.

◾️ “Арзанда” (2003) фильмида Пимлико отчопаридаги томошабинларнинг аксарияти дамлама манекен бўлган.

◾️ Наполеон Бонапарт, баъзилар айтганидек, пакана бўлмаган. Унинг бўйи 169 сантиметр бўлган.

◾️ Ҳалигача ишлаётган энг қадимги университет Болоньяда жойлашган. У 1088 йилда очилган.

◾️ Уэльс кончилари белдаги кўмир чангини ювиб ташлаш умуртқа поғонасини заифлаштиради деб ҳисоблашган.

◾️ Швейцарияда 1515 йилдан бери уруш бўлмаган.

◾️ Канадага қўшилишдан олдин Ньюфаундлэнд ороли мустақил давлат бўлган.

◾️ Айтишларича, қирол Артурнинг думалоқ столи атрофига 150 киши сиққан.

◾️ Марс диаметри 6794 километр, бу эса Ер диаметридан икки баробар кичик.

◾️ Ангишвонага тахминан 600.000.000.000.000.000.000.000 атом сиғади.

◾️ “Battle Hymn of the Republic” хит қўшиғи билан танилган “Mormon Tabernacle Choir” гуруҳи 375 кишидан иборат.

◾️ Энг катта хайрия концерти 1994 йилда Бразилияда бўлган. Унда Род Стюарт қўшиқ айтган. Томошабинлар сони эса, камтарона ҳисоб бўйича, 3500000 бўлган.

◾️ Амазонканинг нам ўрмонлари бутун дунёдаги кислороднинг бешдан бир қисмини ҳосил қилади.

◾️ Тагликлар барча Америка ахлатхоналарининг 1 фоиздан кўпроқ жойини эгаллайди ва 250 йил давомида чирийди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади