Қизиқарли фактлар: Президентлик сайловида ғалаба қозонгунга қадар Авраам Линкольн неча марта сайловларда ютқазган?

Янги ахборот пайдо бўлишининг тезлиги шундайки, бугун одамларга маълум билимларнинг 90 фоизи 50 йил олдин фанга маълум эмасди.

17:44 | 14.11.2023
4.0k
Қизиқарли фактлар: Президентлик сайловида ғалаба қозонгунга қадар Авраам Линкольн неча марта сайловларда ютқазган?
Катталаштириш

◾️ Ҳар куни қуёш нури таъсирида Ер юзасидан бир миллиард тоннага яқин сув буғланиб кетади.

◾️ Сув қундузи атиги бир марта нафас олиб, сув остида 800 метргача сузиши мумкин.

◾️ Венера сайёрасида Қуёш ғарбдан чиқади.

◾️ Ҳар куни Ер аҳолиси ўртача 238 минг кишига кўпаяди, ҳар сонияда камида 4 нафар бола туғилади.

◾️ Бокс бўйича оғир вазнда жаҳон чемпиони Жин Танни кексалик чоғида Йель университетида Шекспир ҳақида маъруза ўқиган.

◾️ 1860 йилда президентлик сайловида ғалаба қозонгунга қадар Авраам Линкольн саккизта турли даражадаги сайловларда мағлуб бўлган.

◾️ 20 ёшли дарахтдан 700тача қоғоз сумка ясаш мумкин.

◾️ Америкаликлар ҳар йили ўз уй ҳайвонларига ўртача 6 миллион доллар сарфлашади.

◾️ Бош ролни Элизабет Тейлор ўйнаган “Клеопатра” фильми Мисрда тақиқланган, чунки актрисанинг келиб чиқиши яҳудийларга бориб тақалади.

◾️ Денгиз филлари бир милгача шўнғиши мумкин. Ҳатто китлар ҳам бунчалик чуқур шўнғий олмайди.

◾️ Пабло Пикассо етишмовчилик туфайли ўз картиналарини ёқиб исинишга мажбур бўлган.

◾️ Никарагуа аҳолиси вулқонга чиройли қиз ташланса, вулқон отилиши албатта тўхтайди деб ҳисоблашган. Шу тариқа Никарагуада гўзал қизлар жуда тез тугаб қолган.

◾️ Бамбук (дунёдаги энг баланд ўт) кунига тўқсон сантиметргача ўсиши мумкин.

◾️ Жон Рокфеллар Қўшма Штатлардаги биринчи миллиардер бўлган.

◾️ Кобралар 20 йилгача яшайди.

◾️ Франциялик астроном Адриен Озу ойдаги ҳайвонларни кўрсатадиган катта телескоп қуришни хоҳлаган.

◾️ Зангламайдиган пўлат 1913 йилда тасодифан яратилган.

◾️ Энтомофобия – ҳашаротлардан қўрқиш.

◾️ 1850 йилгача гольф коптокчалари теридан тикилиб, ичига пат тўлдирилган.

◾️ Суғур соатига икки минг юз мартагача нафас олади, лекин қишки уйқу вақтида у бир соатда 10 мартадан кўп нафас олмайди.

◾️ Ҳар йили америкаликлар тиш пастасига 1,5 миллиард доллар сарфлашади.

◾️ Фақат иккита давлат: Юнонистон ва Австралия барча замонавий Олимпия ўйинларида иштирок этган.

◾️ Наполеон Бонапарт мушуклардан қўрққан.

◾️ Эдвард Кеннеди испан тили имтиҳонида ёлғон ишлатгани учун Гарварддан вақтинча ҳайдалган.

◾️ Одам бурнида 5 миллионга яқин ҳид билиш ҳужайралари жойлашган.

◾️ Барча Америка президентлари кўзойнак таққан: шунчаки айрим президентлари омма олдида тақмаган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади
Қизиқарли фактлар: Президентлик сайловида ғалаба қозонгунга қадар Авраам Линкольн неча марта сайловларда ютқазган? | Ishonch.uz