Қизиқарли фактлар: Венерада қуёш қайси томондан чиқади? Битта дарахт неча кишини кислород билан таъминлай олади?
Ҳар йили бутун дунё бўйича ахлатхонага тахминан 50 минг тонна бузилган ёки эскирган уяли телефонлар ва уларнинг аккумуляторлари тушади.
◾️ Чигирткаларнинг катта тўдаси ҳар куни 80000 тоннага яқин дон ва ўсимликларни еб битиради.
◾️ Араб мамлакатларида ҳозирги кунга қадар туялар кавалерияси мавжуд. Бир ўркачли туя бир соатда узоғи билан 16 км йўлни босиб ўтади.
◾️ Ўртача уй ўртача автомобилга қараганда 2 баробар кўп карбонат ангидрид газини чиқаради.
◾️ 1900-1920 йилларда арқон тортиш Олимпия спорт тури ҳисобланган.
◾️ Жанубий Корея ҳукумати 2013 йилда ҳар бир уйда робот бўлишини ваъда қилган.
◾️ Компьютер жиҳозлари оддий мебелларга қараганда бир неча баробар тез чанг бўлади.
◾️ 1982 йилда “Time” йил одами деб... шахсий компьютерни эълон қилган.
◾️ Оқ Уйда электрон почта 1992 йилда пайдо бўлган.
◾️ Битта дарахт йилига 120 килограмм кислород чиқаради. Бу икки кишини тоза ҳаво билан таъминлашга етади.
◾️ Мутахассисларнинг айтишича, энг яхши водопровод суви Лос-Анжелес кранларидан тушади.
◾️ Энг тоза ҳавони Австралия қитъасидаги Тасмания оролидан топасиз.
◾️ Бир соатда Американинг ўзида 3 миллионтагача пластик шиша бўшайди ва албатта ташлаб юборилади.
◾️ Венерада Қуёш Ғарбдан чиқади.
◾️ Чапақайликни тиббиёт тилида синистралия деб аташади. Ўнг қўллик эса – декстралия.
◾️ Шашка ўйинида биринчи юришда 7та имконият бор.
◾️ Канакунжутнинг уруғларида рицин моддаси бўлиб, бу цианиддан камида 5000 карра заҳарлироқдир.
◾️ YouTubeнинг учала муассиси бу лойиҳани бошлаётганда Paypalда ишлаган.
◾️ Курка гўшти нафақат очликдан, балки, уйқусизликдан ҳам асрайди.
◾️ Ок – дунёдаги энг оммалашган сўз.
◾️ Папарацци итальян тилида “хира пашша” деган маънони англатади.
◾️ Сайёрамиз юзасининг умумий майдони тахминан 510 миллион километр квадратни ташкил қилади.
◾️ Дунёдаги энг узун соҳил чизиғи Канадада — 243 792 километр.
◾️ 1963 йилда Исландия жанубий соҳилидаги янги Сертсей ороли вулқон отилиши натижасида пайдо бўлган.
◾️ Эверест тоғининг чўққиси миллион йил олдин денгиз тубида ҳосил бўлган палахсалардан иборат.
◾️ 200 миллион йил олдин барча қитъалар биттага бирлашган бўлиб, у Пангея деб аталган.
◾️ Музлик даврида, яъни 2 миллион йил аввал муз Европа ва Шимолий Американинг каттагина қисмини қоплаб турарди.
◾️ Фил тўртта тиззали ягона ҳайвондир.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0