Корейс тилида ҳам чоп этилаётган китоб тақдимоти
Пойтахтимиздаги Adju университетида таниқли шоир Муҳаммад Исмоилнинг "Бошимдаги Тожим Онам" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, таниқли ижодкорлар ҳамда университетнинг профессор-ўқитувчилар ва талабалари иштирок этишди.
Қисқа муддатда китобхонлар меҳрини қозонган асарнинг биринчи нашри 1000 нусхада, иккинчиси эса 5000 нусхада чоп этилган. Ҳозирда корейс тилига таржима қилинаётгани ҳам унинг халқаро миқёсда эътибор қозонаётганидан далолатдир.
Муаллиф китобнинг муваффақияти ҳақида шундай деди: "Китобнинг бу даражада меҳр билан қабул қилинишига мен яхши ёзганим эмас, балки оналарга ҳурмат барча халқларда энг юксак қадриятлиги сабаб бўлди."
Adju университети талабалари ҳам ўзларининг ижодий чиқишлари билан тадбирга ўзгача завқ бағишлашди. Энг фаол талабаларга муаллиф имзоси билан китоб тақдим қилинди.
Савол-жавоб ва ижодий мулоқот тарзида ўтган тақдимот барчага манзур бўлди.
Шоҳжаҳон Абдураимов




Mақолага баҳо беринг
0/51
0
0
0
0