Валюта UZS
  • USD

    12 020.9017.72

  • EUR

    13 988.721.41

  • RUB

    155.49-1.19

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 11-December

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • Payshanba, 11

    +8 +20

  • Juma, 12

    +10 +20

  • Shanba, 13

    +9 +20

  • Yakshanba, 14

    +12 +20

  • Dushanba, 15

    +4 +20

  • Seshanba, 16

    +8 +20

  • Chorshanba, 17

    +0 +20

  • Payshanba, 18

    +1 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қурилиш бизнесидаги парадокс: қулашми ёки саралаш?

Кўчмас мулк, хусусан “новостройка”лар нархи мунтазам ошиб борди. Ким пул тиккан бўлса, фойда қилаверди. Энди вазият ўзгармоқда. Рақобат кучайди, вариантлар кўпайди, доллар курси ҳам вазиятни ғалати ҳолатга тушириб қўйди.
Жамият
169 11:47 | 11.12.2025 11:47

Ўзбекистонда қизиқ воқеа – мижозлар тўлаган пулларини қайтариб олиш ҳолатлари кузатилди.


Доллар курси


Олти ой олдин 10.000 долларини сўмга чақиб, уйга тўлаганлар бугун 11.000-11.200 минг қилиб қайтариб олишлари мумкин бўлиб қолди. Қизиқ а? Ўзбекнинг 90-95 фоизи долларда жамғарма сақлайди. Уй олишда ҳам, автомобил харид қилишда ҳам долларда ҳисоблайди. Бугунги кунга келиб тиккан пулини фойда билан қайтариб оладиган бўлди.


Яхши вариантлар чиқиб қолиши


Рақобат кучайяпти, таклифларнинг арзонроқлари, тўловларнинг узоқроқлари пайдо бўлди. Кўпчиликда “Пулимни қайтариб олиб, бошқасига тўласамикин? Балки вақтинча олмай турарман” деган фикр туғилди. Мижоз тўла ҳақли, қонун бўйича қайтариб олиши мумкин.


Бу ҳолатнинг таҳликали жиҳати бор: қурувчилар саросимага тушиб қолишлари мумкин (балки тушиб бошлагандирлар ҳам). Лекин бизнес вакиллари ҳам содда, олган пулларини дарров қайтариб берадиган анойи эмас. Майда-майда қилиб, чўзиб қайтаришлари мумкин. Ҳали қайтарсалар ҳам...


“Новостройка пирамидаси”


Ўзбекистон қурувчилик бизнеси ўзига хос услубда ишлайди – мижозларнинг пули ҳали битмаган уйга тўлаб борилади. “Бунинг нимаси янгилик?” дея кулишингиз табиий. Табиийлиги шундаки, бу фақат ўсиб бориш давридагина ўзини оқлайди. Нарх тушиб кетса ёки кўпчилик мижоз пулларини қайтариб олишга киришса, жараён бир компания мисолида “қулайди”.


Бир компания мисолида эса бутун индустрия ларзага тушиши мумкин. “Новостройка”лар синов даврида турибди. Энди фақат кучлилар қолади.


Соҳа учун битта умид бор – Ўзбекистон бозори ҳали тўйингани йўқ. Аҳолимиз йилдан-йилга ошиб боряпти, даромадлар кўпайяпти, кўчмас мулкка пул тикиш ҳамон сақланиб турибди. Демак, “новостройка бизнеси” ҳали ўз ўрнини сақлаб қолади. Фақат гуллаб-яшнаган давр ўтди, ишончлилар даври келди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5386 16:57 | 05.08.2023