Валюта UZS
  • USD

    12 003.1813.09

  • EUR

    13 987.3112.86

  • RUB

    156.68-1.27

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +4 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 10-December

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +4 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 10

    +3 +20

  • Payshanba, 11

    +7 +20

  • Juma, 12

    +11 +20

  • Shanba, 13

    +8 +20

  • Yakshanba, 14

    +10 +20

  • Dushanba, 15

    +4 +20

  • Seshanba, 16

    +4 +20

  • Chorshanba, 17

    +5 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Навоийда Неолит давридаги “Учтут” чақмоқтош шахтаси борлигини биласизми?

Олтин, кумуш, мармар, фосфорит, уран, кварц, феруза, оҳактош, чақмоқтош... Бир макон борки, ҳар қадами тилло, саҳро жавоҳири, қучоғида эса ер юзида қиёси йўқ мўъжизалари, бебаҳо бойликлари, қадим тарихи ястаниб ётибди. Ҳа, Навоий вилоятида қадимий манзиллар шу қадар кўпки, уларни ўз кўзи билан кўрган киши ҳайратини яширолмайди.
Жамият
45 16:42 | 10.12.2025 16:42

Ана шундай манзиллардан бири – қадим Сўғдиёна минтақасида жойлашган ҳозирги Навбаҳор туманидир. Бу ҳудуд Марказий Осиёда палеолит даврининг ўрта ва сўнгги босқичи (милоддан аввалги 100–40–12 минг йилликлар) даврлари ибтидоий одамлар ҳаётида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан биргаликда маданий соҳадаги ўзгаришлар юз бериши натижасида инсоният цивилизациясининг муҳим ўчоқларидан бирига айланди.


– Навбаҳор туманидаги “Учтут” чақмоқтош шахтаси ибтидоий даврда Марказий Осиёда чақмоқтош олинган ягона макон ҳисобланади. Бунақа шахталар жаҳонда камдан-кам учрайди, – дейди Навоий давлат университети доценти, тарих фанлар номзоди Хуршид Қурбонов. – Учтут шахталари асосан неолит даврига тегишли бўлиб, уларнинг 100 дан ортиқ излари Учтут қишлоғи яқинида Вовуш қоялари остида ҳосил бўлган неоген қатлами майдонида бизгача сақланиб қолган.


Учтут қишлоғида 1958 йил Х.Муҳамедов, 1959 йил А.Окладников, 1958-66 йилларда М.Қосимов, Т.Мирсаатовлар раҳбарлигида қазилма ишлари олиб борилади. Дастлабки пайтларда очилиб қолган ерлардаги чақмоқтош ғуддалари йирик тошлар билан уриб ушатилган. Кейинроқ бу юмуш ёғоч таёқлар, ундан кейин Бухоро оҳусининг шохларидан, ёввойи ҳўкиз, буғу ва бошқа жониворлар суякларидан ясалган чўкичлар, кураклар ёрдамида амалга оширилган. Ҳозиргача 48 та шахта ўрганилган ва ҳар бири ўртача 35-45 килограммдан бўлган 8000 та ғудда қазиб олинган.


А.Муҳаммаджоновнинг таъкидлашича, бу қадимий ҳудудда аҳоли ўрта тош даври (Мусте – милоддан аввалги 100-40 минг йилликлар) босқичидан бошлаб яшаб келган.


Бунга далил тариқасида Учтут манзилгоҳида топиб текширилган ўрта тош даври чақмоқтош синдириб олинган хомашё – кони-сангбур, тош қуроллар ясаш устахонаси ва ибтидоий одамлар макони ҳамда янги тош (неолит) даври (милоддан аввалги 6-4 минг йилликлар)да чақмоқтош бўлаклари кавлаб олинган энг қадимги макон “Учтут шахтаси”нинг ўрни ва лаҳмларини келтириш мумкин.


Умид Худойқулов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5382 16:57 | 05.08.2023