Дунёдаги энг узун, энг қисқа ва сўзсиз мадҳиялар ҳақида биласизми?
Япониянинг мадҳияси жуда қисқа, бор-йўғи беш қатордан иборат. Уни эслаб қолиш ва ёдлаш ҳатто боғча болалари учун ҳам осон.
Греция халқи дунёдаги энг узун мадҳия билан фахрланса бўлади. Йигирма тўрт мисрадан иборат мадҳиянинг тўлиқ версиясини ҳеч ким куйлай олмайди. Шунинг учун одатда тўрт мисра куйланади.
Бу дунёда сўзсиз мадҳиялар ҳам мавжуд. Масалан, Испанияда мадҳия ижро этилаётганда масофага шунчаки мазмунли қараб туриш керак, холос.
Канада иккита мадҳия мавжуд ва улар вазиятга қараб ижро этилади.
Жанубий Африка мадҳияси мамлакатдаги кўп миллатли халқларга ҳурматни ифодалаш учун бир неча тилларда ёзилган.
Мадҳияларнинг яратилишига оид қизиқ фактлар: Испанияда бир вақтлар мусиқачилар мадҳияни ижро этиш учун пул тўлашган. Мусиқачилар тўлов қилмаслик учун ҳийла ўйлаб топишади, яъни улар мадҳиянинг бироз ўзгартирилган версиясини ижро этишган. Чехия ва Словакия давлатлари илгариги мадҳияни иккига «бўлиб олишган». Гап шундаки, Чехославакиянинг мадҳияси ҳам чех, ҳам словакия қисмларидан иборат эди. Мамлакат бўлингач, мадҳия ҳам «бўлинди».
Непал мадҳияси 2007 йилда қабул қилинган. У табиий ва маданий уйғунликка қаратилгани билан бошқа кўплаб мадҳиялардан ажралиб туради.
Франция мадҳияси дунёдаги энг жанговар мадҳиялардан бири. Француз инқилоби даврида ёзилган мадҳияда озодлик ва мустақиллик улуғланади.
Анваржон Ҳалимов
Ishonch.uz




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0