Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +3 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +10 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"Ўлим нисбий тушунча". Инсонни тафаккурга ундайдиган 80 дақиқалик картина –"ЛЮСИ"

Ёзувчи Франц Кафка китоб мутолааси ҳақида ёзар экан, куйдагиларни баён қилади: "Шундай китобни ўқиш керакки, уни мутолаа қилиб бўлганингиздан кейин, кимдир миянгизга гурзи билан ургандай ҳисни туйишингиз керак". Кафка бу гап билан танлаб ўқишни ва сара асарни ўқишни, миянгизни карахт қила оладиган асарнигина ўқишингиз кераклигини тарғиб қилади.
938 10:24 | 18.07.2024 10:24

Ўйлаймизки, бу гап нафақат китоб мутолаасига балки, санъат асарлари, жумладан, кино асар танлашга ҳам тааллуқли. Бугун глобаллашган даврда яхши фильмни танлаш ҳам маҳорат. Ishonch.uz сизни фикрлашга, мушоҳада қилишга, Кафка таъбири билан айтганда, миянгизга гурзи билан ургандай ҳисни туйишга ундайдиган энг яхши фильмларни тавсия қилиб боради. Айни мақолада шундай фильмлардан бирини таништирамиз:


"Ўлим нисбий тушунча". "Ҳар бир инсонда 100 миллионлаб нейронлар бор. Инсон танасидаги нейрон боғламалари галактикадаги юлдузлардан ҳам кўп". "Инсон улкан ахборот тармоғини кўтариб юрибди. Аммо ундан деярли фойдалана олмайди". Ушбу фалсафий-илмий мушоҳадалар Франция ижодкорлари суратга олган "Люси" фильмида тилга олинган. Инсон мияси имкониятларнинг чегарасизлиги, у ўз қобилиятларининг фақат маълум қисимдангина фойдаланишини акс эттирган замонавий фильмни томоша қилишни истасангиз, психологик "Люси" фильми айнан сиз учун. Фильм илмий-фантастикага асосланади. Воқеалар ривожи эса Хитойда кечган.


1 соат-у 20 дақиқа давом этадиган мазкур картинада борлиқ ва инсон ўртасидаги муносабат фалсафий тарзда намоён бўлади. Бош ролни жозибали актриса Скарлетт Йоханссон ижро этган бўлиб, у ўта оғир ҳолатга тушганда, ғайриоддий тарзда мия имкониятларини 100 фоизга ишлатишга эришади.


Бу орқали инсон мияси қанчалик чексиз қудратга эга бўлса, бир вақтнинг ўзида у шунчалик ожиз экани, унга ўз имкониятларидан фойдаланишга қисман имкон берилгани акс этади. Инсон қанчалик қудратли, шу билан бирга, инсон қанчалик ожиз! Фильмда мана шу хулоса чақмоқдай янграйди. Фильмни томоша қилар эканман, динимизда таъкидланган "Ожиз банда" деган тушунча хаёлимдан ўтди... Фильм замон ва маконларни, ижтимоий жараёнлар ёхуд мавжуд сиёсатларни четлаб ўтиб, бутун коинот ва борлиқ бўйлаб сизни мушоҳада қилишга ундайди.


Борлиқда мутлоқ чегаралар мавжуд эмас. Математик қонун-қоидаларни, яъни ўлчовлар, кунлар, рақамлар – улар шунчаки онгимиз томонидан ҳаётни соддалаштириш учун ўйлаб топилган воситалар эканини фильм сизга тушунтиришга уринади. "Ўлим нисбий тушунча" дейилади фильмда. Чегарасиз борлиқда инсон миясидаги глобал ахборотлар ана шу борлиқ узра кўчиб юриши, вақт эса бунда асосий рол ўйнаши тасвирланади. Қуйида ана шу иқтибослардан бири: "Инсон ҳужайраларининг асосий кучи вақтдан ютишга қаратилган. Бу учун фақат икки йўл бор: мангу яшаш ёки кўпайиш. Агар ташқи муҳит етарли даражада қулай ё хавфсиз бўлмаса, ҳужайра мангу яшашни танлайди. Агар ташқи муҳит имкон берса, ҳужайра кўпайишни танлайди, шу тариқа ўлимидан сўнг бутун тўпланган маълумот ва ахборотни янги ҳужайрага беради. Шу тариқа билим ва тажриба вақт бўйлаб саёҳат қилади".


"Люси" – инсон фақат биологик мавжудот эмаслиги, яъни у фақат био массадангина иборат эмаслиги, унинг мияси коинот билан омухталигини, одамзод қудрат ва ожизлик соҳибилигини ёритган кино. Албатта, фильмда янграган ҳар бир фикрни мутлоқ ҳақиқат деб қабул қилмаслик керак. Аммо сиз "Инсон ким?" деган савол устида чуқурроқ мушоҳада қилишни истасангиз, албатта, мазкур картинани томоша қилишингиз мумкин. Шубҳасиз, режиссёр Люк Бессоннинг ушбу киносидан сўнг хушёр томошабинда янги саволлар пайдо бўлади ва у бу саволлар устида кўпроқ изланишга, билишга, тафаккурини кенгайтиришга ҳаракат қилади...


Мафтуна Каримова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид