Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 694.9623.12

  • EUR

    13 508.7139.81

  • RUB

    134.660.02

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 10:00

    +20 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 18-April

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 10:00

    +20 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Payshanba, 18

    +17 +20

  • Juma, 19

    +18 +20

  • Shanba, 20

    +20 +20

  • Yakshanba, 21

    +20 +20

  • Dushanba, 22

    +20 +20

  • Seshanba, 23

    +21 +20

  • Chorshanba, 24

    +21 +20

  • Payshanba, 25

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Қўлини кесиб ташлашга кучимиз етади” – Ислом Каримовга суиқасд деб баҳоланган 16 февраль воқеаларига 25 йил тўлди

1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрининг бир нечта нуқталарида портлашлар кузатилди. Илк портлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносида содир этилган эди.
Ҳодиса
270 11:59 | 16.02.2024 11:59

Бундан 25 йил олдин пойтахтдаги Мустақиллик майдони, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий банк бинолари ёнида 6 та портлаш юз берган. Булардан бештасида портловчи моддалар тўлдирилган енгил автомобиллар портлатилган. Портлашлар натижасида расмий маълумотларга кўра 13 киши қурбон бўлган, 100 нафардан ортиқ одам жароҳатланган. Айнан шу куни Вазирлар Маҳкамасида 1998 йил якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтиши, унда давлат раҳбари Ислом Каримов иштирок этиши керак эди. Портлашларда бевосита президентга суиқасд қилингани маълум қилинган.


Президент Ислом Каримов ўша куниёқ журналистларга интервью берди.


– Мана шу бинода шикастланган, яраланган инсонлар бор. Ўйлайманки, бунга кимдир чуқур тайёргарлик кўрган. Мақсад — халқ тинчлигини бузиш, президентни йўқ қилиш, қўрқитиш, ваҳима уйғотиш. “Мана, Ўзбекистонда тинчлик бузилди. Бизнинг бу давлатни йўлдан буришга кучимиз бор” деб одамларнинг кўнглига ғулғула солиш. Ғаразли ниятли инсонлар томонидан халқ фаровонлигига рахна солиш учун катта тайёргарлик кўрилган. Лекин бизнинг қудратимиз етарли, ишонаманки, бу йўлдан, олиб бораётган сиёсатимиздан бизни ҳеч ким қайтара олмайди. Халқимиз ҳам буни қўллаб-қувватлашига ишонаман. Халқимизга мурожаатим, агар менга ёрдам бермоқчи бўлсангиз ваҳима қилманг. Бу муттаҳамларни нафақат жойига қўйиш, балки қўлини кесиб ташлашга кучимиз етади...


Портлашлар ҳақида телевидениеда шошилинч тарзда хабар берилди. Кейинчалик ахборот дастурларида гумонланувчи шахслар суратлари ҳам кўрсатилди ва уларни қўлга олишда асосли хабар йўллаганларга 240 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ваъда қилинди. Бу ўша давр учун жуда катта маблағ бўлган.


16 февраль воқеаларидан кейин Ўзбекистонда хавфсизлик масалаларида кескин қарорлар қабул қилинди, асосий бинолар тўсиб олинди ва қўриқлашга жиддий аҳамият берилди, МХХ ваколатлари кенгайтирилди, ақидапарастлик, радикализм бўйича жавобгарлик кучайтирилди, жуда кўпчилик бу айбловлар билан ҳибсга олинди. Портлашларда иштирок этган бир неча жиноятчилар суд ҳукми билан олий жазога ёки узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинди.


Маълумотларга кўра, террорчилармақсадипрезидентга суиқасд бўлган. Ислом Каримов бу мавзуда кўп ўтмай, яна интервью бериб,шундай дейди:


– Одатда мен мажлисларга 10-15 дақиқа олдинроқ келаман. Лекин шу куни озроқ кеч қолдим, балки Аллоҳ мени сақлагани шудир... Портловчи моддалар тўлдирилган машина бино ёнига қўйиб кетилган, ундан тушиб қочган икки йигит автоматларда ўқ узишган. Мана шу пайтда мен ўтирган машина ҳудудга кириб келаётган бўлган. Қўриқлаш хизматимиз бошлиғи Рустам Ходжаев олдимизга югуриб чиқиб, қичқириб йўлдан қайтарди ва шу тарзда машинани тўхтатиб, менинг ҳаётимни қутқариб қолди. Агар яна 3-4 секунд юрганимизда портловчи моддалар билан тўлдирилган машина ёнига келардик ва машинамиз ҳам портлаб кетарди...


Машиналар масофадан туриб портлатилган.


Асосий портлашлар ва чалғитувчилари ҳам бўлган. Жами 4 ҳудуд портлатилган. Ҳукумат йиғилиши ўша куни Қонунчилик палатаси биносига кўчирилди ва Ислом Каримов унда сўзга чиқди.


– Бу дунёни, бу фаровонликни, эртанги кунимизни ҳимоя қилиш учун жонимни беришга тайёрман. Бу шунчаки сўзлар эмас. Бу сўзлар юрагимдан чиқмоқда… Биз ёшларимизни ҳеч кимнинг қўлига бермаймиз. Биз ёшларимизни ҳимоя қиламиз. Нима учун мен фарзандларимаримни ёвуз фикрли бу мутаассибларнинг қўлига беришим керак? Мен Ўзбекистонда яшаётган миллион-миллион ёшларни ўз фарзандларим деб биламан. Бегуноҳ одамлар вафот этди. Нега?!


Расмий маълумотларга кўра, портлашлар натижасида 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳат олган. Ички ишлар органларининг 3 ходими тан жароҳати олишган, улардан бири вафот этган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0