Меҳнат шартномаси тузилмасдан ишланган ҳолатда меҳнат муносабатлари юзага келадими?

Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Алишер Раҳматов қуйидагича жавоб берди:

21:09 | 12.09.2026
17
Меҳнат шартномаси тузилмасдан ишланган ҳолатда меҳнат муносабатлари юзага келадими?
Катталаштириш

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 26-моддасига кўра, ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар, қоида тариқасида, меҳнат шартномаси асосида юзага келади.

Бироқ меҳнат шартномаси тегишли тарзда расмийлаштирилмаган бўлса ҳам, агар ходим иш берувчининг ёки унинг бунга ваколатли вакилининг ижозати билан ёки топшириғига кўра амалда ишлашга қўйилган бўлса, ходим ва иш берувчи ўртасида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзага келган деб ҳисобланади.

Шунинг учун иш берувчи «меҳнат шартномаси тузилмаган» деган важ билан ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини инкор эта олмайди. Ходимнинг амалда ишлагани, иш берувчининг розилиги билан меҳнат вазифаларини бажаргани ва бу ҳолатни тасдиқловчи далиллар мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга.

Агар ходим ҳақиқатда ишлаган бўлса, у ўз меҳнати учун ҳақ тўланишини, меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Меҳнат шартномаси, одатда, ёзма шаклда тузилади ва ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

438 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади