+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Митҳун Чакраборти 76 ёшда: актёр, бизнесмен ва депутатликкача йўл

Жимми образи билан танилган Митҳун Чакраборти номи ўзбек томошабинига собиқ иттифоқ давридан бери машҳур. Бугунги кунда актёр Ҳиндистондаги энг машҳур инсонлардан бири ҳисобланади. Унинг фильмографияси актёрнинг ажойиб меҳнатсеварлиги ҳақида кўп нарсаларни айтиб беради. Митҳун нафақат санъатда шуҳрат қозонди, балки кейинроқ Ҳиндистондаги сиёсий жараёнларда ҳам фаол иштирок этди.
71 16:01 | 22.06.2026 16:01

Миллионлаб томошабинларнинг севимли киноактёри Митҳун 1950 йил 16 июнда Калкуттада туғилган. Митҳун тўнғич фарзанд ва ёлғиз ўғил эди. Унинг учта синглиси бор. Ҳатто болалигида ҳам Митҳун ўзининг актёрлик истеъдоди билан ота-онаси ва ўқитувчиларини ҳайратда қолдирган, ҳаваскор театр спектаклларида қатнашган. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг, у Калькуттадаги Шотландия черков коллежида кимё мутахассислиги бўйича таҳсил олган.



Озодликка, очиқликка ва ёшлик максимализмига бўлган муҳаббати ёш Чакрабортининг маоист сиёсий ташкилоти бўлган Нахалитлар сафига қўшилишига олиб келди. 1967 йилда, яна бир юқори даражадаги сиёсий можародан сўнг, унинг кўплаб шериклари ҳибсга олиниб, бир неча йилга озодликдан маҳрум қилинди. Отасининг ўз вақтида аралашуви туфайли Митҳун шунга ўхшаш тақдирдан қочиб қутулди.



Йигит энди Бомбейга жойлашди ва косметика дистрибютори сифатида тирикчилик қила бошлади. Митҳун Пуне шаҳрида (Бомбейдан 160 км узоқликда) нуфузли кино институти очилиши ҳақида тасодифан билиб олди. Бироқ, унга кириш йигитга дастлаб насиб қилмади.



Аввалида Чакраборти номаълум сабабга кўра рад этилди. Аммо унинг ажойиб кўриниши (унинг бўйи 183 см ва вазни 72 кг эди), табиий актёрлик истеъдоди ва харизмаси имтиҳон комиссиясини фикрларини ўзгартиришга ва Чакрабортига таълим олиш имкониятини беришга ишонтирди. Шуни таъкидлаш керакки, у имтиёзли диплом билан битирган. У бу касбни ўз ҳаётининг чақириғи деб билган, шунинг учун максимал куч-қувватини шу ишга берган.





Митҳуннинг актёрлик фаолияти ҳали талабалик пайтида кичик роллардан бошланган. Муваффақият “Қироллик ови” фильмидаги биринчи асосий роли билан келди. Ёш актёр ҳатто фильмда тасвирланган Сантал қабиласи орасида яшашга мажбур бўлгани ҳам ўзига хос образга яратишига, муваффақиятга сабаб бўлди. Чакраборти ўзининг жонли ижроси ва реалистик образи учун ўзининг биринчи мукофотини – “Энг яхши актёр” учун Ҳиндистон кино мукофоти “Олтин нилуфар”ни олди. У фильм ижодкорлари билан биринчи марта СССРга ташриф буюрди. 1977 йилда фильм Москва халқаро кинофестивалида бош мукофотга номзод қилиб кўрсатилди. Кейин машаққатли меҳнат даври бошланди. Митҳун баъзан бир йилда ўнтагача фильмда рол ўйнади. Бу асосан актёр оиласининг қашшоқлиги билан боғлиқ эди. У опа-сингилларининг тўйлари учун пул топиши керак эди. Таниқли ва интилувчан режиссёрлар истеъдодли ёш актёрдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилишди.



Чакраборти ўз истеъдодини ривожлантиришга интилди, томошабинларга моҳир актёрлик маҳорати ва кўп қиррали маҳорати билан совға қилди. Бугунги кунда унинг ижодий фаолиятининг чўққиси юзлаб фильмлардан иборат фильмографиядир. Митҳун Чакрабортининг кўплаб лойиҳалари глобал дурдоналарга айланган. Улар орасида “Рақсга туш!”, “Душман”, “Командо” ва бошқалар бор. Бу фильмлар уни глобал рамзга айлантирди, унинг фотосуратлари ҳар бир Болливуд романтикаси ихлосмандининг уйида асосий ўринни эгаллади. У машҳур Димпл Кападия билан бирга суратга тушган “Севги қурбони” филми ҳам катта шуҳрат келтирди.



Лекин Митҳун бош қаҳрамон Анил ролини ижро этган “Диско раққоси” мусиқий мелодрамаси томошабинлар орасида портлаш юзага келтирди. Фильм актёр номини собиқ иттифоқда жуда машҳур қилиб юборди. Фильм Совет Иттифоқидаги энг кўп даромад келтирган фильмлардан бири сифатида тан олинди ва илк прокатда 60 миллион киши кинотеатрларга ташриф буюрди. Бу фильм Ўзбекистонда ҳам ниҳоятда машҳур эди. Ҳар бир оилада Жиммининг суратлари сақланар, “Диско раққоси”ни ўнлаб марта такрор кўрганлар кўпчилик эди.



Митҳун турли ролларда, жумладан, шафқатсиз жиноятчилар бошлиғи ролларида ҳам ажойиб тарзда ўйнади. 1989 йилда актёр Мадҳури Диксит ва Санжай Датт иштирок этган “Квартал” фильмида рол ўйнади. Фильм яна бир бор совет томошабинларининг олқишларига сазовор бўлди.



Янги асрда ҳам Митҳун Чакраборти турли филмларда ўйнашда давом этди. Энг муваффақиятли лойиҳалар орасида у бош ролларни ўйнаган “Абадий севги”, “Гуру” ва “Қувноқ фирибгарлар” бор эди. Актёр, ҳар доимгидек, ажойиб меҳнатсеварликни намойиш этди ва кинодан ташқари бошқа соҳаларда ҳам карера қуришга муваффақ бўлди. 2015 йилда Митҳун “Шамол ўғли” фильмида рол ўйнади. Фильмда Наман Жаин, Крутика Део, Гоурав Дриведҳи ва бошқалар ҳам иштирок этишди. Шу билан бирга, Чакраборти Ваъдангга вафо қил” фильмида рол ўйнади. Кўп ўтмай, ҳинд актёри Ёвуз фильмида пайдо бўлди. Фильм Керала штатининг Кочи шаҳрида суратга олинган. Кейин “Тошкент файллари” триллери устида иш бошланди. Интервьюда актёр сўнгги пайтларда экранда антагонист(салбий қаҳрамон)лар сифатида кўпроқ пайдо бўлаётганини таъкидлади. Ҳатто ўйнаган ёвуз қаҳрамонлар учун мамлакатдан узр сўради.



How to watch Projapati 2 outside India - UpNext by Reelgood



Чакраборти 2022 йилда “Прожапоти” оилавий драмаси устида иш бошлаган. Унинг туғилган шаҳри Калкутта суратга олиш жойи сифатида танланган. Журналистлар билан суҳбатда актёр ўзи рол ўйнаган кўплаб тижорат лойиҳаларидан афсусланишини таъкидлади. Ҳиссий вайронагарчилик уни ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳақида ҳам ўйлашга мажбур қилганини тан олди. 2023 йилда Митҳун бир нечта фильмлар, жумладан, “Baap” устида ишлашда давом этди.



Митҳуннинг шахсиятини тасвирлашда унинг овози ва туғма ритм туйғусини эслатиб ўтиш керак. Бу Болливуд киноси учун долзарбдир, чунки саҳналар мусиқанинг кўплиги билан ажралиб туради. Томошабинлар актёрнинг қўшиқлари акс этган фильмлар ва клиплардаги табиий истеъдодларини юқори баҳоладилар. Юлдуз шунингдек, бир нечта мусиқа асбобларини чала олади. Бундан ташқари, Чакраборти бокс, кураш, акробатика ва футбол билан фаол шуғулланган. 1990-йилларнинг охирларига келиб қаҳрамонимиз Ҳиндистоннинг энг бой одамлари қаторига кирди. Бу вақт ичида у ўзини бизнесда синаб кўрди ва “Монарх” номли шинам меҳмонхоналар тармоғига асос солди. Биринчи мажмуа қурилиши пайтида актёр қурилиш майдончасида чодирда яшади ва оддий ишларни бажарди. Митҳун таваккал қилишдан қўрқмади ва лойиҳа учун катта миқдорда қарз олди. Инвестиция жуда яхши ўзини оқлади: у орзусини амалга оширди ва миллионерга айланди. Актёр ўз бизнесидан ташқари, футбол ва крикет жамоасини ҳам сотиб олди. Болалигидан футболга иштиёқманд ва ёшлар жамоалари сардори бўлган Митҳун ҳар ким футбол асосларини ўрганиши мумкин бўлган спорт машғулотлари марказини яратди. Актёр ёшлар учун машғулотларни бепул қилди.



Чакраборти бир вақтлар кино ходимлари касаба уюшмасини бошқарган. Бу лавозимда у собиқ юлдузларга ёрдам беришга ҳаракат қилган ва хайрия ишларида иштирок этган. Актёр шунингдек, мунтазам равишда “Ҳиндистон, рақсга туш!” шоусида ҳакам сифатида томошабинлар олдида чиқиш қилган. У вақти-вақти билан саҳнага чиқиб, томошабинларни ҳаяжонли рақс ижроси билан хурсанд қилар эди.



2014 йилда Чакраборти Ҳиндистон парламенти аъзоси бўлди. Бироқ, у соғлиғи сабабли сессияларда қатнашмади ва доимий равишда узр сўраб хат юборди. Кейинчалик, касаллик туфайли актёр расмий вазифаларидан озод қилинишини сўради. Бироқ, бугунги кунда у сиёсатда фаол бўлиб қолмоқда ва ҳукмрон “Бҳаратия Жаната” партияси аъзоси саналади. 2024 йилда у шифохонага тушди ва актёр инсультни бошидан кечиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ кейинчалик Митҳун ОАВга интервью бериб, ҳаммаси жойида эканини таъкидлади.



Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид