Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 913.194

  • EUR

    13 908.80-26.67

  • RUB

    154.170.87

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 31-March

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Dushanba, 31

    +18 +20

  • Seshanba, 01

    +19 +20

  • Chorshanba, 02

    +18 +20

  • Payshanba, 03

    +21 +20

  • Juma, 04

    +25 +20

  • Shanba, 05

    +22 +20

  • Yakshanba, 06

    +21 +20

  • Dushanba, 07

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Назмий номалар

203 20:49 | 28.03.2025 20:49

Ҳожиакбар Шайхов ҳақида эшитгансиз, китобларини ўқигансиз. У ўзбек адабиётида ижод қилган илк фантаст ёзувчилардан. Адибнинг «Рене жум-боғи», «Заҳарли одимлар», «Еттинчи операция», «Ғаройиб кўланка», «Олмос жилоси», «Сўнгги аждарнинг ҳалокати», «Ҳаётбахш хаёллар», «Аждод-лар хотираси», «Ўнар дарё», «Мактаб саҳнаси», «Сеҳрли қиз», «Телба дунё», «Жодугарнинг эри» (Фаришта ташрифи), «Само меҳваридаги намойиш» каби қисса ва ҳикоялари, «Туташ оламлар», «Икки жаҳон овораси» фантас­тик романлари китобхонларнинг севимли асарларига айланган.


Ёзувчи 1990 йилларда «Сирли олам» журнали ҳамда унинг иловаси бўлган «Қалб кўзи» газетасига асос солган. Ушбу нашрлар илмий-фантастик, саргузашт жанрига мўлжалланган бўлиб, ўша вақтда ўзбек матбуотида энг шов-шувли журналлардан бири, ўзига хос янгилик бўлган.


Яқинда ёзувчининг оилавий архивидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг Ҳожиакбар Шайховга ёзган шеърий мактуби ва адибнинг назмий жавобини олдик.


Қуйида ishonch.uz мухлисларига ушбу ёзишмаларни тақдим этмоқдамиз:


Абдулла Орипов,
Ўзбекистон халқ шоири


Юракнинг ғами


Ёзувчи ва муҳаррир укам Ҳожиакбар Шайховга


Ҳожиакбар, сен ажойиб адибсан, кўркам,


Мафтун этдинг, бизни нурли қаламинг билан.


Бироқ нега қўрқитасан, муҳаррир укам,


«Қалб кўзи»ю «Сирли олам»инг билан.


Ҳар саҳифа орасидан девлар қутуриб,


Инсу жинслар ғуж-ғуж чиқиб келаверади.


Хотин эмас, алвастилар уйни супуриб,


Набиралар «ликопча»дек елаверади.


Дарпардалар силкинади сирли равишда,


Газ ўчоқдан чўзилади аждаҳо тили.


Келининг ҳам одам эмас, ёвуз фаришта,


Салом берган «Қор одам»нинг жун босган қўли.


Жиринглайди ярим тунда телефон ногоҳ —


У нариги дунёлардан хабар бўлса-я!


Симёғочда қунишган у қуш эмас, арвоҳ,


Балки ўзга сайёрадан анов ҳамсоя?!


Улар бизни таъқиб этар, сира тинмасдан,


Бекорчидай, бошқа қилар ишлари йўқдай.


Биз ҳам учиб юргандаймиз, ерга қўнмасдан,


Латиф олам емишидан қорнимиз тўқдай.


Ҳожиакбар, айтганларим келмасин малол,


Ўшаларинг балки дўстдир, ёинки рақиб.


Нима дейсан, бу гапимга, балки, эҳтимол,


Улар эмас, биз уларни этармиз таъқиб?


Балки улар қочиб юрар, биздан ҳар лаҳза,


Ер юзига ҳар қалай, биз кўпроқ бурчлимиз.


Бизлар моддий дунё ахир, бизлар бор нарса,


Билиб қўйгин, биз улардан анча кучлимиз.


Мана битта танишим бор, шунчалар маккор,


Минг ажинанг қилолмайди, унинг ишини.


Суҳбатдоши сал анқайса, бермай ҳеч озор,


Қоқиб олар, оғзидаги бор-йўқ тишини.


Бошқаси-чи қитиқламас, шайтон сингари,


Лекин гапга бирам чечан, кулдираверар.


Қўйиб берсанг, оқизади сувни тескари,


Фойдасига бўлмаганни бўлдираверар.


Яна бирин билиб бўлмас, ёшми ё кекса,


Билиб бўлмас, сиғингани Раҳмонми, шайтон.


Битта кўзи нимадандир дув-дув ёш тўкса,


Бошқа кўзи нимадандир чарақлар шодон.


Тағин бири қўлларингни ўпишга тайёр,


Номинг сотиб, битказади, ҳар қандай ишни.


Лойдан ўтгач, унутади барчасин, айёр,


Ҳатто талаб қила бошлар, пойин артишинг.


Булар таъма қулларидир, лўттибоз ва суқ,


Хаёлида на Аллоҳ бор, на юракнинг ғами.


Бундайларда наинки кўз, қалбнинг ўзи йўқ,


Лекин сирга тўлиб кетган, буткул олами.


Ҳожиакбар, жинларингни эплаб аслида,


Муросага келтириш ҳам мумкиндир, ҳатто.


Лекин шундоқ ёнгинангда инсон шаклида,


Яшаб юрган иблислардан асрасин, Худо!


25 октябрь, 2001 йил.



Ҳожиакбар ШАЙХОВ


Хайрихоҳ одамга хайрихоҳ кўнгил


Азиз инсон, Халқ шоири Абдулла ОРИПОВга шеърий мактуб


Менга шеър атабсиз, минг бора қуллуқ,


Қувониб, бу бошим етди фалакка.


Аммо шоирликка асло даъвом йўқ,


Бир оғиз ширин сўз малҳам юракка!


Сиз, ахир биз учун шоири даврон,


Сўзлар заргарисиз, кўзлар гавҳари.


Раисим, бошингиз бўлсин, соғ-омон,


Сизсиз, қалам аҳлин доно сарвари.


Тўғри, мухлисисиз «Сирли олам»ни,


«Қалб кўзи»га ҳам ташлайсиз назар.


Ундаги жинлардан туюб аламни,


Нокас-ножинслардан қиласиз ҳазар.


Сиз ҳақсиз: инсу жинс, алвасти, девлар,


Биз учун номаълум сирли бир дунё!


Ичимизда яшар, мунофиқ ёвлар,


Инсофли одамни енголмас асло!


Дерларки, иймонни чалғитар гумон,


Ким иблис отига минса, йиқилар.


Бўлавермас, ҳамма фаришта инсон,


Улуғ шоир қалби шундан сиқилар.


Ёвузлик қиличин пинҳона қайрар,


Не-не азиз бошни кесмоқ қасдида.


Ва лекин эзгулик қуёши порлар,


Хайрихоҳ инсонни севиб аслида!


Бизга ёт чўчитиш ёки қўрқитмоқ,


Париларга она — Момо Ҳавомиз.


Билсангиз, юракдан жинни ҳайдамоқ,


Қалблар кўзин очмоқ, чин муддаомиз!


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид