Энди маҳаллаларда “Опен бюджет” орқали “яшил боғлар” ташкил қилиш мумкин

Бунда аҳолининг “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича ташаббуслари режалаштирилаётган майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда платформага жойлаштирилади.

12:17 | 24.11.2023
•
891
Энди маҳаллаларда “Опен бюджет” орқали “яшил боғлар” ташкил қилиш мумкин
Катталаштириш

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Бу борада Президентнинг ПФ–199-сонли Фармони имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, бунда аҳоли ташаббуси билан “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади.
“Менинг боғим” лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади.

Фармонга кўра, автомобиль, темир йўл, дарё ва каналлар ёқалари, давлат органлари ва ташкилотлари ер участкаларининг фойдаланилмаётган қисмида (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) “яшил боғлар” ушбу ерларнинг эгалари, фойдаланувчилари ҳамда ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 10 йилгача тегишли шартларда тўғридан-тўғри тузиладиган икки томонлама шартнома асосида барпо этилади.

Ер участкалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига “яшил боғ” барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади