616 миллион сўмлик мукофот соҳиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида йилнинг энг катта беллашуви — Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди.

10:36 | 21.09.2026
19
616 миллион сўмлик мукофот соҳиблари аниқланди
Катталаштириш

Танловда 208 та туман (шаҳар) бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг ҳар бири 616 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари) пул мукофоти билан мукофотланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Жорий йилда илк бор ўтказилган “Йил ўқитувчиси” танлови соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг юксак эътирофи, педагогларга кўрсатилган муносиб рағбатдир.
➖ Танлов нафақат ўқитувчиларни моддий рағбатлантиради, балки уларнинг касбий маҳоратини ошириш баробарида таълим сифатини юксалтиришга ҳам катта хизмат қилади.
Маълумот ўрнида: жорий йилги танловда Республика бўйлаб 46 минг нафардан ортиқ педагоглар иштирок этиб, улардан 208 нафари ғолибликни қўлга киритди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

371 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади