Валюта UZS
  • USD

    12 047.4526.55

  • EUR

    14 099.13110.41

  • RUB

    151.90-3.59

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 06:00

    +6 C

  • 07:00

    +6 C

  • 08:00

    +6 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +9 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 12-December

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 06:00

    +6 C

  • 07:00

    +6 C

  • 08:00

    +6 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +9 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 12

    +7 +20

  • Shanba, 13

    +5 +20

  • Yakshanba, 14

    +5 +20

  • Dushanba, 15

    +3 +20

  • Seshanba, 16

    +2 +20

  • Chorshanba, 17

    +4 +20

  • Payshanba, 18

    +0 +20

  • Juma, 19

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли" китобининг инглиз тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида АҚШда чоп этилган "Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли" номли китобнинг инглиз тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди.
315 19:29 | 10.12.2025 19:29

Тадбирда давлат идоралари, дипломатик корпуслар, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тақдимотда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар ва улар китобда қандай ёритилгани ҳақида қизғин фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Таниқли сиёсатшунос, сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов қаламига мансуб мазкур китобда мамлакатнинг стратегик ривожланиш йўналиши ҳар томонлама таҳлил қилиниб, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар кенг ёритиб берилган. Унда иқтисодиётни эркинлаштириш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро жараёнлардаги фаол иштирокчи сифатидаги ролини кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.


Китобнинг инглиз тилидаги нашри аллақачон халқаро миқёсда кенг эътироф этилган. Аввалроқ китоб тақдимотлари Вашингтонда АҚШ Конгресси биносида, шунингдек, БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида муваффақиятли ўтказилган эди. Бу жараёнлар чет эллик мутахассислар, сиёсатчилар ва дипломатларда катта қизиқиш уйғотиб, Янги Ўзбекистоннинг жаҳон майдонида янада бўй кўрсатишига хизмат қилмоқда.


«Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» (New Uzbekistan: the path of Shavkat Mirziyoyev) номли китобга кейинги йилларда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларнинг таҳлилига бағишланган мақолалар киритилган ва улар 2017-2025 йилларда ўзбек ва жаҳон матбуотида эълон қилинган.


Муаллифнинг янгиланаётган Ўзбекистон сийрати ҳақидаги 15 дан ортиқ публицистик мақолалари кенг мушоҳада, чуқур таҳлил билан, содда ва равон тилда ёзилган. Ҳар бир мақолада Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳар жиҳатдан таҳлил этилган.
Китобдан ўрин олган мақолалар америкалик ўқувчиларга Ўзбекистон ҳақида ҳам батафсил маълумот беради. Шунингдек, ўқувчилар Янги Ўзбекистон лидери Шавкат Мирзиёевнинг халқпарвар сиёсати хусусида ҳам қизиқарли маълумотлардан бохабар бўлишади.


– Давлатимиз раҳбари ўз фаолияти аввалида “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқга хизмат қилиши керак”, деган улуғвор шиорни ўртага ташлади.


Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Президентнинг виртуал қабулхоналари ташкил этилди. Халқни эшитиш, уларнинг дардига қулоқ тутиш, муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал этишдек жиддий жараён бошланди. Янги раҳбарнинг “Одамлар олис келажакда эмас, бугун ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган сўзлари юртдошларимизда умид учқунларини уйғотди, мамлакатда ижтимоий фаоллик сезиларли даражада ошишига туртки бўлди. Бу фаоллик орадан кўп ўтмай, ўз самарасини берди, – дейди Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ҳусан Эрматов.


Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, китобни мутолаа қилган ўқувчи кўз ўнгида Янги Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг халқпарварлик сиёсати, очиқлик ва самимийлик, жамиятда адолат принципларининг қарор топиши, халқ билан эркин мулоқот қандай йўлга қўйилгани, янги давр авлодини тарбиялаш қандай амалга оширилгани намоён бўлади. Бугунги Ўзбекистоннинг салоҳияти, келажак сари дадил қадамларини чуқур ҳис этади. Беихтиёр мамлакатнинг бугуни ва истиқболи ҳақида ўзи ҳам фикрлай бошлайди.


Шубҳа йўқки, кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган мазкур китоб америкалик ўқувчилар ва юртдошларимиз қалбида ҳам Ўзбекистон ҳақида фахр, ишонч ҳамда мамнунлик туйғуларини уйғотади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид