Валюта UZS
  • USD

    12 279.4813.71

  • EUR

    14 508.2116.2

  • RUB

    159.250.18

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-February

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +5 C

  • Yakshanba, 08

    +7 +20

  • Dushanba, 09

    +11 +20

  • Seshanba, 10

    +14 +20

  • Chorshanba, 11

    +7 +20

  • Payshanba, 12

    +5 +20

  • Juma, 13

    +11 +20

  • Shanba, 14

    +15 +20

  • Yakshanba, 15

    +18 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Йўқолган ота” шкаф ичидан топилди

Баъзан оталик бурчини унутган одам  қонун олдида жавобгарликдан қочиб, виждонидан ҳам йироқлашаётганини сезмай қолади. Лекин ундай кимсалар қаерга беркинмасин,  масъулиятдан пана бўла олмасликларини билишмайди.
42 17:00 | 08.02.2026 17:00

Андижон туманлараро фуқаролик суди қарорига кўра, Н.М. исмли фуқаро уч нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаб бориши шарт эди. Бу — оддий қоғоздаги талаб эмас, болаларнинг ризқи, келажаги, ҳаёти билан боғлиқ мажбурият эди.


Бироқ ота номига муносиб бўлиш ўрнига, у мажбуриятдан қочишни танлади. Мажбурий ижро бюроси ходимларининг қайта-қайта огоҳлантиришлари ҳам уни тўхтата олмади. Натижада у 2025 йил 23 апрель куни суд қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси асосида 15 суткага қамалди.


Аслида, жазо — хулоса чиқариш учун берилади. Аммо бу сафар жазо виждонни уйғота олмади. Озодликка чиққанидан кейин ҳам у фарзандлари таъминотидан юз ўгиришда давом этди. Қарз миқдори эса ҳаш-паш дегунча 52 миллион сўмдан ошиб кетди.


Ижрочилар унинг манзилига неча бор боришмасин, гўё у ерда одам яшамагандек — изсиз йўқоларди. Ниҳоят, олиб борилган тадбирлар натижасида “йўқолган” ота узоқдан эмас, ўз уйида топилди. У қонундан ҳам, масъулиятдан ҳам қочиб, шкаф ичига беркиниб олган эди.


Лекин ҳақиқатнинг эшиги ҳар доим очилади. Энди унга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Ачинарлиси, тор, қоронғи шкафга яшириниш билан инсон виждони ундан ҳам тор бўлиб қолса — ана шу ҳақиқий фожиа экан.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид