Олган устамамиз меҳнат таътилида ҳисобга олинмаяпти. Шу тўғрими?

07:44 | 11.06.2026
420
Олган устамамиз меҳнат таътилида ҳисобга олинмаяпти. Шу тўғрими?
Катталаштириш

Савол: — Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман ва вазир жамғармасидан ҳар ой устама оламан. Лекин меҳнат таътили учун тўланадиган пул ҳисобланганда бу устама инобатга олинмаяпти. Бу қонунийми?

Саволга Муҳаммадамин КАРИМЖОНОВ жавоб берди:

— Йўқ, устама ҳисобга олиниши керак.

Меҳнат кодексининг 233 ва 257-моддаларига кўра, меҳнат таътили пулини ҳисоблашда ходимнинг солиқ солинадиган ва амалда тўланган барча меҳнат даромадлари инобатга олинади.

Вазир жамғармасидан тўланадиган устамадан ҳам даромад солиғи ушланади. Шунинг учун у меҳнат таътили учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда ҳам қатнашиши лозим.

Айримлар устамани вазирлик тўлагани учун ҳисобга олинмайди, деб ўйлайди. Аммо қонунчиликка кўра, бу тўлов ходимнинг меҳнат даромади ҳисобланади.

Хулоса шуки, вазир жамғармаси ҳисобидан олинаётган ҳар ойлик устама меҳнат таътили пулини ҳисоблашда инобатга олиниши керак. Агар ҳисобга олинмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилишни талаб қилиш мумкин.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади