Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар 23 ёшда бўлишган – Миграция агентлиги
Ҳозирда уларнинг жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўриляпти.
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни тонгида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Ади Шарипов кўчасида жойлашган Almaty Hostel’да ёнғин юз берган ва ҳодиса оқибатида 13 киши, жумладан, 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонлик фуқароларининг вафоти ҳақидаги хабарларни тасдиқлаб, уларнинг шахсига оид айрим маълумотларни эълон қилди.
Агентликка кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари – 2000 йилда туғилган Н.А. ва 2000 йилда туғилган С.К. лар Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ҳамда вафот этган ватандошларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўриляпти.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0