Валюта UZS
  • USD

    12 191.2515.72

  • EUR

    14 111.37-40.25

  • RUB

    154.20-0.88

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 10-March

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • Seshanba, 10

    +0 +20

  • Chorshanba, 11

    -2 +20

  • Payshanba, 12

    +1 +20

  • Juma, 13

    +4 +20

  • Shanba, 14

    +7 +20

  • Yakshanba, 15

    +8 +20

  • Dushanba, 16

    +9 +20

  • Seshanba, 17

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қорақалпоғистонлик Бибихон ая 126 ёшга тўлди

89 11:16 | 09.03.2026 11:16

Тахтакўпир туманининг Ўзбекистон овулида яшовчи Бибихон Акимниязова табаррук инсонлардан. Унинг ҳаёти сабр, матонат ва ҳалол меҳнат билан безалган. 1900 йилда таваллуд топган Бибихон она 126 ёшни қаршилади. У “ўт-ўланлар кўкара бошлаган пайтда дунёга келганман”, дейди.


Табаррук онахон ҳар куни юртимиз тинч ва фаровон бўлсин, дея дуо қилади ва атрофдагиларга меҳр улашишдан чарчамайди. Ундан узоқ умр сирини сўраганда шундай жавоб беради:


“Инсон доимо меҳнат қилиши керак. Ҳаракатда бўлган одамнинг умри ҳам баракали бўлади”.


Онанинг ёшлик йиллари уруш даврининг оғир ва машаққатли кунлари билан боғлиқ. Ўша пайтларда аёллар ҳам эркаклар билан бирга далаларда меҳнат қилган.


– Биз аёлмиз деб ўтирмасдик. Ҳўкиз ёки от қўшиб омоч ҳайдардик. Тонг саҳар бедага ўроққа чиқамиз, уруғини ажратиб давлатга топширамиз. Кейин ғўза, кечқурун эса буғдой ўрардик. Чарчашни билмасдик.


Уруш йиллари унинг оиласини четлаб ўтмаган. Ака-укалари фронтга кетиб, бир акасидан “қора хат” келганда, бу мусибат онасига қаттиқ таъсир қилиб, оналари 56 ёшида ҳаётдан кўз юмган.


Албатта, урушдан кейинги давр ҳам осон кечмаган, чунки кунлик 80–100 килограмм пахта, кейин кўрак териш оддий ҳол эди. Ёш аёллар тушлик вақтида уйига бир соатга бориб, боласини овқатлантириб, яна далага қайтганлар.


Чиройли орзулар билан турмушга чиққан аёл оддий ва ҳалол ҳаёт кечирган. Аммо фарзанд кўришмайди. Акасининг қизи Арзиханни асраб олиб, ҳаётлари қувончга тўлади. Кейинчалик турмуш ўртоғи ҳам вафот этиб, оила ташвиши гарданига тушади. Арзихан опа ҳозирда уч нафар фарзанднинг онаси. Қиз бола эмасми, онасининг соғлигидан хавотирланиб кунда кунора келиб хабар олиб туради. Невара келин Гулнозахон онахонга алоҳида меҳр кўрсатиб худди ўз онасидек парваришлайди. Неваралари атрофида парвона бўлиб бири кетса ,бири келаётганини кўрган онанинг улардан кўнгли тўқ. Чунки, неваралар унинг давомчиси.


– Онажоним жуда меҳнаткаш, ширинсўз ва меҳрибон инсон! Унинг меҳнати ва сабри ҳар доим биз учун ибрат бўлиб келди.


Бибихон она ҳаёти – бу нафақат узоқ умр кўришнинг намунаси, балки ҳақиқий инсоннинг қалби ва руҳини намоён қилувчи синовдир.


Онахоннинг фалсафаси шундай: ҳақиқий баракали умр – меҳнат, меҳр ва ҳаётни ҳалоллик билан кечиришдадир.


Фотима Абдураимова
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид