+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Оғзига мушак кириб, юзи портлаб кетган йигит ҳозир қаерда?

1996 йил тўйлардан бирида нохуш ҳолат рўй берди ва ҳаммани ларзага солди. Хурсандчилик сабаб отилган мушаклардан бири учиб келиб, меҳмон йигитлардан бирининг оғзига кириб кетди ва портлади. Йигитнинг ҳолати жуда аянчли эди, лекин шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар. Суд пайтида айбдор “тўйда хурсандчилик бўлганди, бундай бўлишини билмагандим” дея пушаймонлик билдирганди. Шифокорлар йигит ҳақида “бундан ҳам оғирроқларини ҳам қутқарганмиз, мураккаб пластик операциялар қиламиз, яхши бўлиб кетади” деган. Мана шу воқеага ҳам 30 йил бўлибди. Хўш, ўша йигит қаерда? У тирикми, тақдири нима бўлди?
2207 14:35 | 23.06.2026 14:35

Бугун интернет ривожланди, ахборот олиш ва тарқатиш тезлашди. Интернетда турли воқеалар яшин тезлигида тарқалмоқда ва кўплари ёдимиздан ҳам кўтарилиб кетмоқда. Аммо юқоридаги воқеа юз берган вақтда интернет йўқ эди, ҳатто телевизорнинг борлиги катта ҳашамат саналарди. Нохуш мушак воқеасидан кейин жабрланувчи ҳақида телевидениеда ҳам кўрсатув ва хабарлар намойиш этилди. Натижада мазкур хабар бутун Ўзбекистонга тарқалди. Йигитнинг аҳволи жуда оғир эди, унинг оғзи деярли парчаланиб кетган, бурни ва бошқа аъзоларига ҳам қаттиқ жароҳат етганди. Ўша пайтда тарқалган аянчли сурат кўпчиликни шокка тушириб қўйгани ҳам бор гап.



Йиллар ўтиб, нарсалар ўзгарди. Тўйдаги эътиборсизликми ёки масъулиятсизликми бир инсоннинг тақдирини ўзгартириб юборди. Вақт ўтиб, нималар ўзгаргани ҳақида билгимиз келди. Ижтимоий тармоқлар катта кучга айланди. Фейсбук тармоғида ёзилган кичик постнинг ўзиёқ, жабрланувчи йигит ҳақида кўплаб маълумот олишимизни таъминлади.



Маълумотларга кўра, йигитнинг исми Аҳрор Раҳмедов, Тошкентда, 1972 йилда Зангиотада туғилган. ТошМИда таҳсил кўрган. Юқоридаги хунук воқеа ҳам айнан курсдошининг тўйида юз берган. Аҳрор ҳаётида юз берган тасодифий бахтсизликдан сўнг тақдирга тан бермади. Айнан унинг курашувчанлиги, ҳаётга бўлган муҳаббати ажойиб ҳикояни яратди.



Тошкентдаги операциялардан сўнг қаҳрамонимиз тўлиқ тузалмаган ва хорижда ҳам даволанган. Ҳатто у АҚШнинг Сиэтл шаҳрида бир муддат яшаган, Қўшма Штатлардаги шифохоналарда ҳам операция қилинган. 2004 йилда эълон қилинган мақолада Аҳрор Раҳмедовнинг ҳаётига оида бир қанча тафсилотлар очилади. Журналист Кэти Жорж тайёрлаган мақолада Аҳрор ўзининг Америкага илк келиши, даволаниши ва бошқа тафсилотларни гапириб беради. Хусусан, у гапиришга имконияти бўлмагани сабаб, фикрларини ёзиб бериб тушунтиргани ҳақида гапирган. Ушбу мақолада Аҳрор Раҳмедов Вашингтон университети билан ҳамкорлик бошлагани, шифокорлар унинг юзини тиклагани ва гапириш имконияти қайтгани ҳақида ҳам сўзлаган.



Ижтимоий тармоқдаги постимиз остида ёзилган изоҳларда қаҳрамонимиз тақдири ҳақида қизиқ ва муҳим фикрларни билиб оламиз. Ҳатто уни операция вақтида вафот этган деб ҳам ўйлар экан. Аммо бундай эмас. Фейсбук фойдаланувчиси Барно Ҳайдарова эса Аҳрор Раҳмедов билан АҚШга битта рейсда учганини ва беморга овқатни трубка орқали қўйишгани ҳақида ёзади.



“1996 йил, 11 октябрда ТошМИга олиб келганди, ўша пайт мен шу ерда, реанимацияда эдим” – дейди Дилфуза Ҳафизова.



Яна бир тармоқ фойдаланувчиси Зиёда Ҳошимова Аҳрор Раҳмедов бўйича хотираларини ёдга олади: “Юрагимдан операция бўлган пайтларим эди, ёш қизча эдим. Шифохонада Аҳрор ака билан битта лифтда бўлиб қолдик. Томоқ тагига катта тешик. Қўрқиб кетиб, чинқирдим, онам мени овутдилар, акага қараб хафа бўлманг деб хижолат бўлгандилар”.



Жуда таъсирли ва одамнинг тўлқинлантирган саҳна, шундай эмасми?



Бугун қаҳрамонимиз АҚШнинг Техас штатида истиқомат қилади. Аҳрорнинг курсдоши Жаводбек Ёқубовнинг маълумот беришича, оилали, тўрт нафар фарзанди бор. Аҳрор жуда курашувчан ва иродали йигит. Дастурий таъминот соҳасида меҳнат қилади ва ўз ўрнини топган.





“У АҚШда яшаяпти, уч ўғли ва бир қизи бор. Чиройли уй ва “Тесла” электромобили сотиб олган. Яқинда гаплашганимизда футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга мухлислик қилишини ва ўйинларга чипта сотиб олганини айтди”, дейди яқинларидан бири Адолат опа.



Аҳрор Раҳмедовнинг отаси Бахтиёр ака ҳозирда Тошкент шаҳрида яшайди. Аҳрорбекнинг Ўзбекистонда олти нафар синглиси ҳам бор экан. У АҚШдаги ҳаёти, тикланиши ва бошқа жараёнлар ҳақида Finding Face and Faith in America (“АҚШда юзим ва ишончни топганим”) номли китоб ҳам ёзган.



Хуллас, жуда оғир аҳвол ва қийин тақдирга қарамай Аҳрор Раҳмедовнинг таслим бўлмагани ва ўзи ҳаётини қайтадан қургани эътиборга молик. Ушбу воқеа бизга матонат ва иродадан ташқари яна бир нарсани ўргатади: эҳтиёткорлик ва масъулият. Албатта, ўша тўйдаги айримларнинг масъулиятсизлиги ва эътиборсизлиги бир кишининг азоб чекишига сабаб бўлди. Ўша йиллардан кейин Ўзбекистонда пиротехника воситаларининг олиб кирилиши ва сотилиши қатъий назоратга олинди. Айниқса Янги йил байрами арафасида назорат кучайтирилди. Ва бизнингча, бу тўғри ва оқилона қарор саналади.



Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

3

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (3)

Ситора

16:41 | 23.06.2026

Жудаям таъсирли вокеа. Авторов хам рахмат маълумот ва чиройли макола учун.

Фаррух Самарқандий

23:00 | 23.06.2026

Ўзи билан шахсан учрашиб, интервью олишингизни кутамиз. Унинг ҳикояси жуда оғир ва шу билан бирга жуда хайратланарли.

Фаррух Самарқандий

23:00 | 23.06.2026

Ўзи билан шахсан учрашиб, интервью олишингизни кутамиз. Унинг ҳикояси жуда оғир ва шу билан бирга жуда хайратланарли.

Mақолага баҳо беринг
0/5

3

0

0

0

0

Мавзуга оид