Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +3 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    +3 +20

  • Shanba, 25

    +6 +20

  • Yakshanba, 26

    +8 +20

  • Dushanba, 27

    +6 +20

  • Seshanba, 28

    +7 +20

  • Chorshanba, 29

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ҳозир кам ҳазил қиламан, кулишни эса деярли тўхтатдим” — Путиннинг онлайн мулоқти қандай кечди?

Сиёсат
282 13:57 | 20.12.2024 13:57

Кеча — 19 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Украинада уруш бошланганидан бери илк марта ўзи россияликларнинг саволларига жавоб берадиган анъанавий онлайн мулоқот — “Прямая линия”да қатнашди. Путиннинг бу галги мулоқоти биратўла матбуот анжумани кўринишида ҳам ўтказилди. Унда нафақат россиялик, балки Европа Иттифоқи ва дунёнинг бошқа кўпгина давлатларидан ҳам журналистлар иштирок этган. Онлайн мулоқотда табиийки, асосий масала уруш мавзуси бўлди. Аммо мигрантлар билан боғлиқ мавзуда ҳам Путин ўзининг жиддий позицияларини баён этди.


Ishonch.uz онлайн мулоқтда янграган Россия раҳбарининг эътиборга молик, шунингдек, уруш ва мигрантлар билан боғлиқ фикрларни ҳавола қилади.


Уруш ва давлатлар билан муносабатлар мавзуси


– Мен ҳозир жуда кам ҳазил қиламан, кулишни эса деярли тўхтатдим


– Мен Россияга ўз оилам каби муносабатда бўламан.


– Россия ҳозирнинг ўзида нафақат Киевда, балки Украинанинг бошқа шаҳрида ҳам “Орешник” ёрдамида “технологик дуэль” ўтказишга тайёр — Россия президенти Владимир Путин.


– Трамп билан қачон учрашишимизни билмайман, у билан тўрт йилдан ортиқ вақт давомида гаплашмаганмиз;


– Россия сўнгги икки-уч йилда анча кучайди, чунки биз ҳақиқий мустақил давлатга айланяпмиз;


– Россия армиясининг жанговар тайёргарлиги ҳозир дунёдаги энг юқори даражада;


– Россия армияси ва куч тузилмаларини 1,5 миллион кишига етказмоқда;


– Беларусни ҳимоя қилиш Россиянинг янгиланган ядровий доктринаси учун жуда муҳим;


– Россия барча тарихий ҳудудларини тиклаш учун етарли куч ва воситаларга эга;


– Қора денгизда нефть танкерларидан ёнилғи тошиб кетиши оқибатлари экологик офатни келтиради;


– Биз билан NATOнинг деярли барча давлатлари жанг қилмоқда.


– Сурияда юз берган вазият Россия учун мағлубият эмас;


– Суриядаги мақсадимизга эришдик: террорчилик анклави яратилишига йўл қўймадик. У ерда ҳокимият тепасига террорчилар эмас, бошқа кучлар келди.


– Сурияда қўшинларимиз бўлмаган, у ерда фақат иккита ҳарбий базамиз бор эди;


– Россиянинг Сурияда ҳарбий базаларини сақлаб қолиш бизга керакми ўзи ёки йўқми — шу ҳақда ўйлашимиз керак. Шунингдек, янги ҳукумат билан муносабатлар қандай шаклланишига қараш зарур;


– Ҳмеймим базасидан 4 минг эронлик аскарларни Теҳронга эвакуация қилдик;


– Алеппони 350 нафар жангарилар эгаллади, 30 минг ҳукумат қўшинлари ва эронпараст бўлинмалар жангсиз орқага чекинди.


– Қора денгиз бўйидаги Европа давлатлари доим Россияга мойил бўлган, чунки уларнинг аксари эски Россия ерлари. Украинанинг нима алоқаси бор? Қрим, Одесса рус шаҳарлари. Владимир Ленин бу ерларни Украинага бериб юборганига, СССР тарқалгач ҳам бу ерлар Украина таркибида қолишига кўндик. Лекин кейин уларнинг муносабати ўзгариб кетди. Донбассда 8 йил давом этган воқеалар бизни ҳозир бўлаётган ишларга ундади. Европа Иттифоқида эса буларни кўрмаганга олишди. Минск келишувини имзоладик, украинлар бунга тупуриб қўйишди.


– Ғазодаги вазиятни тиклаш бўйича Туркия Президентининг хизматлари катта. У дунё жамоатчилигининг етакчиларидан бири ҳисобланади. Унга саломатлик тилайман.


– Энди бизнинг “махсус ҳарбий амалиёт”ни қаранг ва Ғазода бўлаётган воқеаларни кўринг. Украинада бундай ишларни кўрмайсиз. БМТ бош котиби Ғазони дунёдаги энг катта болалар қабристони деб атади. Бу кўп нарсани англатади.


– Мен яқинда Эрдўған билан учрашмоқчи эдим. Афсуски, унинг графигига тўғри келмади. Менинг эмас, унинг графигига. Балки келаси йил бошида учрашишга ҳаракат қилармиз. У билан доимий алоқадаман.


– Европада “катта оғалари” АҚШ таъсирида бўлмаган кам сонли сиёсатчилар қолган. Фицо (Словакиянинг янги бош вазири Роберт Фицо) пайдо бўлди, Виктор Орбан (Венгрия бош вазири) бор. Улар россияпараст сиёсатчилар эмас, ўз миллати манфаатларини ҳимоя қиладиган одамлар. Шундай экан, биз Европа Иттифоқи билан ҳам, АҚШ билан ҳам муносабатларни тиклашга тайёрмиз, деди Путин.


Муҳожирлар масаласи


— Россия учун муҳожирлар масаласи ўта долзарбдир;


— Меҳнат муҳожирлари сонини камайтириш учун меҳнат унумдорлигини ошириш зарур;


— Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда меҳнат муҳожирларини тайёрлашимиз, уларни маданият, Россия қонунлари билан таништиришимиз, шунингдек, талабларни кучайтиришимиз керак;


— Миграция бўйича алоҳида бўлимга эҳтиёж сезилмаяпти, лекин Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги доирасида бундай тузилмани кучайтириш зарур;


— Ички ишлар вазирлиги таркибида миграция соҳасидаги ишлар билан шуғулланувчи “алоҳида, кучли” марказни ташкил этиш зарур;


— Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мигрантларнинг Россия анъаналарини ҳурмат қилишини назорат қилишлари керак;


— Рус тилини билмайдиган муҳожирлар болаларини мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонунни қўллаб-қувватлайман.


Зебо Намозова тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид