Қозоғистон йўлида қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, улар ҳаракатланиб кетаётган автобус бузилиб қолган.

12:00 | 16.02.2024
•
730
Қозоғистон йўлида қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
Катталаштириш

Қозоғистоннинг Ақмола вилояти Кутшетау шаҳрида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчи эвакуация қилинди.

Кazinform агентлигининг Ақмола вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб хабар беришича, йўловчиларнинг 17 нафари болалар. Улар кеча, 15 февраль куни “Астана-Челябинск” йўналишида кетаётган вақтида “Жақси-Есил-Бузилиқ” йўлидаги Жақси қишлоғи яқинида йўловчи автобус бузилиб қолган.

“Жақси тумани қутқарувчилари Аяз Мақашев ва Сайлаубек Қазжимуратов зудлик билан чақирув жойига етиб боришди. Улар бузилган автобусда бўлган 64 нафар йўловчини (шундан 17 нафари бола) Жақси қишлоғидаги 1-сонли ўрта мактабда жойлашган исиниш жойига олиб кетишди. Йўловчилар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган”, – дейилади агентлик хабарида.

🏷️ Теглар:#Қозоғистон
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади