Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 998.9113.9

  • EUR

    13 439.57154.61

  • RUB

    131.291.45

-0C

-0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-0c

  • Hozir

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-February

-0C

  • Hozir

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 05

    1 +20

  • Payshanba, 06

    +0 +20

  • Juma, 07

    +1 +20

  • Shanba, 08

    +5 +20

  • Yakshanba, 09

    +1 +20

  • Dushanba, 10

    1 +20

  • Seshanba, 11

    +1 +20

  • Chorshanba, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Робинзон Крузо» муаллифининг дарбадар қисмати

Даниэл Дефо жаҳон адабиётининг йирик намоёндаси саналади. У ўзининг «Робинзон Крузо» асари билан машҳур. Аммо ёзувчи кун мавзусида сиёсий рисолалар нашр этганини, мажбурий жосуслик билан шуғулланганини ва ҳатто бир марта уятли устунга боғланганини кам одам билади.
373 15:03 | 01.02.2025 15:03

Робинзон саргузашт муаллифи Даниэль Дефо тахминан 1660 йилда қассоб Жеймс Фо оиласида туғилган. Ота-онаси ўғлининг ўқиши ва пастор бўлиши учун бор кучини сарфлади. Аммо сиёсат ва савдо йигитнинг онгини ибодатдан кўра кўпроқ банд қилди. Ўқишни тугатгандан сўнг, Даниэль бизнесмен ёрдамчиси бўлиб ишга киради ва Европа бўйлаб саёҳат қилади.


У ўзи бизнес қилади, лекин узоққа бормай муваффақиятсизликка учрайди. Шу билан бирга, ёзувчи кун мавзусига бағишланган сатирик рисолаларни аноним равишда нашр эта бошлайди. Дефо номи 1701 йилда «Соф зотли инглиз» рисоласи нашр этилгандан кейин маълум бўлди. Ёзувчи такаббур аристократларни масхара қилди ва қирол Вильгельм Оранскийни (асли голланд) ҳимоя қилди. Бир йил ўтгач, олдингидан ҳам кўпроқ шов-шувга сабаб бўлган рисоласи чиқди. Бунинг учун ҳукумат Даниел Дефодан жазо сифатида ундан жарима ундиради. Етти йил синов муддати берилди ва ҳамма уни масхара қилиши мумкин бўлган майдондаги шармандали устунга боғланди.


Шундан кейин Даниэль Дефо маънавий ва моддий жиҳатдан вайрон бўлди. У хотини ва бир нечта болаларини боқа олмади. 1703 йилда Роберт Гарли (бўлажак таниқли давлат арбоби) унга барча муаммоларини ҳал қилиш таклифи билан мурожаат қилди. Ёзувчи афв этилган, унга жарима ва оила нафақаси тўланган. Бунинг эвазига Даниэль Дефо қироллик сиёсатини матбуотда ҳукумат учун қулай нуқтаи назардан ёритиши керак эди. Бундан ташқари, ёзувчи Шотландияда керакли маълумотларни тўплаган ёки шунчаки жосуслик қилган.


Махфий агент сифатида ишлаган Даниэль Дефо адабий фаолиятини давом эттирди. 1719 йилда «Робинзон Крузо» романи нашр этилди. Бу асари билан муаллиф номи жаҳон классик адабиёти тарихига киритилган. Асар кема ҳалокатидан кейин бир неча йил одам оёғи етмаган оролда яшаган денгизчининг ҳақиқий ҳикоясига асосланган. Ёзувчи ўз қаҳрамонини 28 йил давомида оролга жойлаштирди ва унинг образини руҳий кечинмалари билан тўлдирди.


Шундан сўнг муаллиф Робинзон Крузонинг саргузаштлари ҳақида яна иккита давомий асар ёзди, аммо жамоатчилик бу асарларни анча хотиржам қабул қилди.


Кексаликда Даниель Дефо яна қарзга ботди. Ҳақдорлардан қутулмоқчи бўлиб, мол-мулкини ўғлига ўтказди. Ўғли эса чолни кўчага ҳайдади ва у ҳаётини қашшоқлик ва ёлғизликда ўтказишга мажбур бўлди.


Шундай бўлишига қарамай “Робинзон Крузо“ романи нафақат ўсмирлар, балки кекса одамларнинг ҳам ҳаяжонга солган. Йоркширлик инглиз Брендон Гримшоу романни ўқиб чиққач, 40 йил Ҳинд океанидаги кимсасиз Муаен оролига жойлашди ва шундан у умрини табиатга бағишлади.


“Робинзон Крузо»нинг кейинги саргузаштлари


Қизиғи, асарининг тўлиқ номи 68 сўздан иборат бўлганлигини кўпчилик билмаса керак.


Бош қаҳрамоннинг прототипи шотландиялик Александр Селькирк бўлиши мумкин. Дефонинг романи учун материал қайиқчи Селькиркнинг саргузаштлари бўлган деган тахминлар мавжуд. 1704 йилда ўз илтимосига кўра, у ўзи билан озиқ-овқат, уруғлар, қурол-яроғ ва зарур асбобларни олиб, кимсасиз оролда қолди. Беш йил ўтгач, Селькирк оролдан қочиб кетди.


Айтганча, у Дефо қаҳрамонига мутлақо зид эди: ичкиликбоз. Шотландия боцманини хат-саводи йўқ эди. Оролда ўтказган йиллар давомида у бутунлай ёввойи бўлиб қолди.


“Робинзон Крузо» асарининг иккита давоми бор эди. Улардан бирида Робинсон Тоболскга ташриф буюради.


Роман нашр этилганидан бир неча ой ўтгач, Даниель Дефо ўзининг “Робинзон Крузонинг кейинги саргузаштлари“ давомини нашр этди.


Шуниси эътиборга лойиқки, унда кекса қаҳрамон кейинги саёҳатлари натижасида бутун Россия бўйлаб Англияга боришга мажбур бўлди. Россия шаҳарларидан саёҳатлари пайтида Тоболск ажралиб турди. Бу ерда у тақдири Робинзонни эслатган шаҳзода билан учрашди. Муаллиф уни “Сибир Робинзони“ деб атаган.


Учинчи китоб эса “Робинсон Крузонинг жиддий фикрлари“ деб номланган. Саргузаштли роман қаҳрамони бу ерда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш учун тилга олинади. Китоб ахлоқ мавзусига бағишланган иншолар тўплами бўлиб чиқди.


Роман асосида 25 марта кинофильм суратга олинган. Америкаликлар, руслар, французлар, инглизлар, итальянлар, бельгияликлар - уларнинг барчаси роман сюжетини бир неча бор кинода гавдалантирган. Биринчи фильм 1902 йилда, охиргиси 2016 йилда экран юзини кўрган. Улар орасида овозсиз қисқа метражли, пародия ва ҳатто компьютер аннимацион фильми ҳам бор.


1972 йилда режиссёр Станислав Говорухин суратга олган “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари“ совет фильмида Леонид Куравлёв бош ролни ўйнаганди.


Анваржон ҲАЛИМОВ
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид