Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-3C

-3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-3c

  • Hozir

    -3 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-3C

  • Hozir

    -3 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -1 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +4 +20

  • Seshanba, 31

    +4 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +1 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шавкат Мирзиёев ТДТ саммитида 6 та муҳим таклифни илгари сурди

Хусусан, Туркий халқлар бирдамлигини, уларнинг буюк ўтмиши ва бой маданиятини, азалий қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.
Сиёсат
1103 15:24 | 03.11.2023 15:24

Амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Саммитда ТДТ доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган замонда тили, дини ва юраклари бир-бирига чамбарчас боғланган туркий халқларнинг овози дунё бўйлаб янада баланд, янада кучлироқ янграётганини таъкидлади.
Мирзиёевнинг таъкидлашича, ташкилот бугунги кунда шаклланаётган янги дунё тартиботи ва халқаро институтлар тизимида ўзига хос муҳим ўринга эга бўлиб бормоқда.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ва узоқ муддатли алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан, Туркий халқлар бирдамлигини, уларнинг буюк ўтмиши ва бой маданиятини, азалий қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Саноат кооперациясини кучайтириш ва йирик қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш ишларини фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилиб, ушбу молия муассасасини Тошкент шаҳрида жойлаштириш таклифи билдирилди.

Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги тадқиқот марказини ташкил этиш бўйича бошланган амалий ишларни тўлиқ маъқуллаб, Ўзбекистон Президенти марказ имкониятларидан савдо тўсиқларини бартараф этиш, экспорт-импорт ҳажмини кўпайтириш бўйича янги механизмларни кенг жорий қилиш, электрон савдо платформаларини ривожлантиришда унумли фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратди.

Глобал логистика занжирлари ва транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ягона транзит тармоғини шакллантириш масалалари долзарб экани таъкидланди. Шу маънода, давлатимиз раҳбари Ўрта коридор салоҳиятини кенгайтириш, қўшимча кўп тармоқли йўналишларни, жумладан, Хитой, Жанубий Осиё ва Европа бозорларига мамлакатларимиз орқали ўтадиган йўлакларни ривожлантириш ҳамда транспорт хизматларини рақамлаштириш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлади.

Ташкилотнинг Темир йўл идоралари кенгашини таъсис этиш ва бу тузилманинг дирекциясини Ўзбекистонда жойлаштириш таклиф этилди.

Экология соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида вазирлар даражасида доимий фаолият кўрсатадиган Туркий экология форумини тузиш ташаббуси илгари сурилди.

Ўзбекистон етакчиси ижодий фикрлайдиган, истеъдодли ва шижоатли ёшлар истиқболда туркий дунёнинг янги Ренессансини барпо этишига ишонч билдирди. Янгиликка интилиб яшайдиган, ташаббускор ўғил-қизларни рағбатлантириш учун Ўзбекистонда Туркий дунё креатив ёшлари марказини очиш таклиф қилинди.

Жадид боболаримизнинг илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш муҳимлигини қайд этиб, Ўзбекистон Президенти ТДТ мамлакатлари вакилларини жорий йилнинг декабрь ойида юртимизда бўлиб ўтадиган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро анжуманда фаол иштирок этишга таклиф этди.

Сўзини якунлар экан, Ўзбекистон раҳбари иштирокчилар эътиборини минг йиллар давомида тарихи ва тақдири туркий элатлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган кўпмиллатли жафокаш Афғонистон халқига қаратди.

Мамлакатимиз етакчиси афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмаслик, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирди.

Мажлисда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Венгрия, Туркманистон делегациялари раҳбарлари, ташкилот бош котиби ҳам сўзга чиқди.

Саммит якунида ТДТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор битим ва қарорлар қабул қилинди.
Ташкилотга раислик Қозоғистон Республикасига ўтди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат