Сурхондарёдаги газ конида яна газ сизиб чиққани айтилмоқда. 2 киши ҳалок бўлган
Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида 17 сентябрь куни такроран водород сульфид гази сизиб чиқиши юз берди.
– Ҳақиқатда Бойсундаги газ конида рўй берган нохуш ҳодиса оқибатида икки нафар шахс ҳалок бўлган. Воқеа жойига ҳолатни ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилояти прокурори чиққан. Ушбу ҳолат бўйича ҳозирда терговолди текширувлари амалга ошириляпти. Натижаси бўйича албатта ОАВларига маълумот берилади.
Бу техноген ҳолат бўлганлиги сабабли мутахассисларнинг хулосаларини талаб қилади. Қонуний қарор қабул қилишда ҳам мазкур хулосаларга таянилади, – дейди Ўктам Ўтаев.
Эслатиб ўтамиз, мазкур конда дастлаб жорий йилнинг 1 сентябрь куни олтингугурт (водород сулфид) гази сизиб чиқиши кузатилган ва бу ҳолат 15 сентябрга келиб бартараф этилган эди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0