Тошкентда мактаб ўқувчиси ток уриб вафот этганди. Айбдорларига ҳукм ўқилди
Ўтган йили пойтахт мактабларининг бирида 8-синф ўқувчиси ток уришидан вафот этган эди.
2023 йилнинг 27 ноябрида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактабида 8-синф ўқувчиси ток уриши натижасида вафот этган эди.
Ўз вақтида мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилган ва воқеада айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида ушбу ҳодиса айбдорларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукмига кўра, мазкур мактабнинг собиқ хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатиладиган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, мактабнинг директори ҳам Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилди ва 2 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатиладиган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0