Тошкентда Туркияда олий таълим олган битирувчилар учрашуви ташкил этилди

Олий таълимни Туркияда олган Ўзбекистон битирувчилари 2024 йил 19 ноябрь куни Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Хориждаги Турклар ва Қардош Жамиятлар Бошқармаси мезбонлигида Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкентда учрашди.
Учрашувда Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчиси Олган Бекар, Хориждаги Турклар ва Қардош Жамиятлар Президенти Абдуллаҳ Эрен билан бирга Ўзбекистондан 150 га яқин Туркия битирувчилари ҳам иштирок этди.

“Тüркие Бурсларı” (Туркия Стипендиялари) дастури доирасида Туркия Республикаси 1992 йилдан буён Ўзбекистон миллатига мансуб 2640 нафар халқаро талабаларга Туркияда стипендия билан таълим олиш имкониятини тақдим этди. Ҳозирда 370 нафар ўзбекистонлик талаба Туркияда стипендия асосида ўқишни давом эттирмоқда. Туркияда таълимни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар икки давлат муносабатларига улкан ҳисса қўшмоқда. Сўнгги йилларда қардош давлатда ўқишни давом эттириш истагида бўлган ўзбекистонлик талабалар сони жадал суръатлар билан ортиб бормоқда. 2024 йилда Ўзбекистондан 2490 нафар талаба Туркия стипендияларига ҳужжат топширган.
Хориждаги Турклар ва Қардош Жамиятлар Президенти Администрацияси қошида амалга оширилган Туркия Битирувчилари дастури дунёнинг 184 давлатида Туркияда олий таълимни тамомлаган 150 000 дан ортиқ битирувчилар тармоғига мурожаат қилади. Туркия Битирувчилари порталига аъзо бўлган 133 000 Туркия битирувчилари Туркия билан иқтисодий, академик, маданий ва ижтимоий алоқаларини давом эттирмоқда, шунингдек, профессионал ҳамкорлик ва лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқда.
Бундан ташқари, Туркия битирувчилари Хориждаги Турклар ва Қардош Жамиятлар Президенти Администрацияси бошчилигида 31 та турли давлатдаги 35 та турк битирувчилар уюшмаси ва корпоратив ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Туркия Битирувчиларини бирлаштирган учрашувларда ҳамкорлик ташаббусларини тезлаштириш мақсад қилинган. Бугунги кунга қадар 62 та мамлакатда 140 нафар битирувчилар ўртасида учрашувлар ўтказилди ва бу учрашувларнинг мақсади муносабатларнинг кўп қиррали ривожланишини жадаллаштиришдир.
Ishonch.uz







