Тошкентдан Тел-Авивга қўйилган авиақатновлар бекор қилинди

Uzbekistan Airways бу Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши ва шу каби бошқа сабаблар билан боғлиқ эканини таъкидламоқда.

12:34 | 15.04.2024
•
649
Тошкентдан Тел-Авивга қўйилган авиақатновлар бекор қилинди
Катталаштириш

Uzbekistan Airways фақат бугун, 15 апрель куни HY301/302 Тошкент - Тел-Авив - Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилди.

Авиакомпания расмий маълумотига кўра, бу Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ.

“Фақат 2024 йил 15 апрель куни амалга оширилиши режалаштирилган HY301/302 авиақатнови авиачипталарини қайта брон қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун йўловчилардан Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишларини сўраймиз”, – дейилади расмий хабарда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади