Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -2 +20

  • Yakshanba, 29

    +3 +20

  • Dushanba, 30

    +4 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +3 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Уммонлар оша ўн йил сузган тобут

XIX асрда Шаҳзода Эдуард оролида туғилган америкалик машхур актёр Чарльз Коглен ҳали ёш пайтларида ота-онаси унинг келажагига қизиқиб, ромчига мурожаат қилишади.
Ҳодиса
556 18:46 | 28.11.2024 18:46

Фолбин Чарльз келгусида етук инсон, буюк санъаткор бўлишини, ниҳоятда бойиб кетишини, дунёнинг энг йирик шаҳарларида яшашини, бироқ омонатини топширгач, киндик қони тўкилган уйи яқинига дафн этилишини баён этади. Қарангки, бу башоратларнинг барчаси тўғри чиқади. Коглен, ҳакикатан ҳам, машҳур актёрга айланади, бойийди, Нью-Йорк, Мехико каби шаҳарлардан уй сотиб олади. Аммо 1899 йили Галвестон шаҳрида ижодий сафар чоғи вафот этади. Театр хизматчилари марҳумнинг ҳурматини жойига қўйишади. Уни махсус ясаттирилган ўта мустаҳкам, сув ўтмайдиган тобутга солиб, шу шаҳардаги қабристонга кўмишади.



Орадан бир йилча ўтгач, Америка қирғоқларида офат рўй беради. Мексика бўғозида довул кўтарилиб, Галвестонни сув босади. Шаҳар қабристони ҳам тилсиз ёв исканжасида қолади. Чарльзнинг тобути сув юзасига қалқиб чиқиб, ўн йилдан ортиқ денгиз ва океанлар узра сузиб юради. Охирида тақдир тақозоси билан Муқаддас Лаврентий бўғозига бориб қолади. Уни балиқчилар ушлаб олиб, шу ҳудудга яқин Шаҳзода Эдуард оролидаги ташландиқ уй олдига дафн қиладилар. Тобут сиртидаги ёзувга асосан қабр устига Ч.Коглен деган исм-шарифни битиб қўядилар. Кўп ўтмай, бояги уй машҳур актёр туғилиб-ўсган хонадон эканлиги маълум бўлади. Буни унинг авлодлари бир овоздан тасдиқлашади.



Шундай қилиб, фолбиннинг башоратлари тўла-тўкислигича ҳақиқатга айланади.


Абдунаби ҲАЙДАРОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1297 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса