Виждонингизга савол беринг: ишламай ойлик олиш ҳалолми?
Ҳар бир инсон меҳнати орқали ризқ топади. Ойликни ҳалоллаб олиш ҳар бир ходимнинг инсоний ва виждоний бурчидир.
Айрим ҳолларда ходимларни иш жойида шунчаки вақт ўтказиши ёки ўзини касалга солиб, ҳар хил баҳоналар билан ёки раҳбарлари билан келишиб, ишга келмасдан ўз вазифаларини бажармасдан ойлик олиши ҳалол бўлармикин?
Айниқса, давлат ташкилотларида ходимларга бериладиган ойлик халқни ҳисобидан, яъни бюджетга тушган солиқлардан тўланади, агар шу пул ходимга берилмаса, халқ учун бошқа мақсадларда ишлатилар эди.
Ҳалол топилган ойлик баракали бўлади. Уйингизга олиб кирган ҳар бир сўм орқасида ҳалол меҳнат бўлса, у нафақат молиявий, балки маънавий қониқиш ҳам беради.
Лазиз Қаршиев,
меҳнат муносабатлари бўйича эксперт




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0