Валюта UZS
  • USD

    11 902.3020.7

  • EUR

    13 780.4831.09

  • RUB

    152.181.13

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • 12:00

    +11 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +11 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 28-November

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • 12:00

    +11 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +11 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • Juma, 28

    +9 +20

  • Shanba, 29

    +7 +20

  • Yakshanba, 30

    +7 +20

  • Dushanba, 01

    +7 +20

  • Seshanba, 02

    +8 +20

  • Chorshanba, 03

    +9 +20

  • Payshanba, 04

    +6 +20

  • Juma, 05

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Жаҳоннинг энг кучли клиникалари

Инсоният борки, тиббий хизматга эҳтиёж бор. “Дунёдаги энг кучли тиббиёт қайси давлатда?” деган савол доим диққат марказида бўлади. Соғлиқни сақлаш тизимининг асоси йирик клиникалар ҳисобланади. Уларда нафақат даволаш, балки тиббиётнинг бир неча йиллик истиқболларини белгиловчи тадқиқотлар ҳам олиб борилади.
10 15:20 | 28.11.2025 15:20

Қуйида тақдим этилаётган рўйхатни рейтинг деб бўлмайди, сабаби, ҳар бир клиника ўз йўналиши бўйича илғор. Аммо нисбий кўрсаткичлар айнан мана шу тиббий масканлар жаҳон етакчилари эканлигини исботлайди.


Бостон: Массачусетс бош госпитали


Sports Injury Clinic | Mass General Brigham


Узоқ 1811 йилда асос солинган бу тиббий марказ қатор йўналишларда илғор бўлсада, юрак касалликлари бўйича ютуқлари жиҳатдан яққол етакчи ҳисобланади. Жаҳоннинг энг малакали кардиохирурглари бу клиникада фаолият юритадилар, таълим оладилар ёки тажриба орттирадилар.


Ноёб тадқиқотлари билан машҳур бу клиника ходимлари орасида Нобель мукофотига лойиқ кўрилганлар сони 10 нафарни ташкил қилади.


Лондон: Great Ormond Street, энг яхши болалар шифохонаси


Great Ormond Street Hospital – Eric Parry


Тиббиётнинг жуда катта қисми бўлган педиатрия йўналишида Лондондаги 1852 йилда асос солинган бу шифохона олдига тушадигани йўқ. Дунёнинг жуда кўплаб давлатларида турли йўналишларда тадқиқотлар олиб борадиган бу клиника болалар дуч келадиган энг мураккаб касалликларни даволаш бўйича қатор патентларга эга. Хизматлари анча қиммат бўлсада, тиббий суғурталар болалар жонига оро киради.


Балтимор: Жон Ҳопкинс клиникаси


Employer Spotlight: The Johns Hopkins Hospital, Baltimore | Vivian  Community Hub


АҚШнинг Балтимор шаҳридаги бу кўп тармоқли клиникада жуда мураккаб операциялар амалга оширилган, тиббиётда муҳим роль ўйнаган тадқиқотлар қилинган, унинг талабалари ичидан Нобель мукофоти совриндорлари етишиб чиққан.


Бу касаллик бўйича энг ишончли ва фойдали тавсиялар, статистик маълумотлар ҳамда даволаш тактикаларини танлашда шу клиника фаолияти эталон вазифасини бажарди. Чуқур тадқиқотлари орасида ген инженерияси алоҳида ўрин тутади.


Йоханнесбург: Крис Хани Барагваната шифохонаси


Bara Hospital cancels surgeries after infrastructure department contractors  fail to fix flood damage


Узоқ Жанубий Африка Республикасининг пойтахти Йоханнесбург шаҳридаги бу клиникада пандемияга қадар ҳам 5 минг нафар ходим ишлаган. Клиниканинг обрўси шу қадар баландки жуда кўп давлатлар беморлар келиб яхшигина пул тўлаб даволанишади.


70 гектар майдонда жойлашган бу тиббий масканда бирваракайига 3000 киши бемалол даволанади. Пандемия даврида ходимлар сони ҳам, беморлар сони ҳам ўртача 20-25 фоизга ошган.


Маълумот ўрнида: АҚШда электр энергиясининг энг катта истеъмолчилари тиббий клиникалар ҳисобланади.


Клифорния: Стэнфорд клиникаси


Rafael Viñoly Architects | New Stanford Hospital - Rafael Viñoly Architects


АҚШдаги бу клиниканинг ўзига хос жиҳати инновацион технологиялар қўллаши билан барчадан ўзиб кетган. Бу тиббий маскан телемедицина, микрожарроҳлик каби энг мураккаб йўналишларда илғор ҳисобланади. Шунингдек, тиббий ускуналарни ҳаётга татбиқ этиш бўйича энг кучли тадқиқотлар ҳам айнан шу клиникада ўтказилади.


Бу маскан ходимлари бир вақтда ҳам юрак, ҳам ўпкани кўчириб ўтказганлари, шунингдек, АҚШда биринчи бўлиб ёши катта одам юрагини кўчирганлари билан мақтана оладилар.


Берлин: Charitе клиникаси


Una alumna algecireña consigue una beca de investigación en el Hospital  Charité de Berlín - Fundación Campus Tecnológico Algeciras


Германия тиббиёти сингари клиникалари ҳам жаҳоннинг ҳар қандай тиббий масканлари билан беллаша оладилар. Биргина Charitе клиникасида бу давлатдаги тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофоти соҳибларининг ярмидан кўпи ишлайди.


Мазкур клиника мураккаб жарроҳлик, хусусан онкология, трансплантология бўйича тадқиқотлар маскани ҳисобланади.


Техас: Андерсон онкология маркази


Texas cancer center ousts 3 scientists over Chinese data theft concerns


Бу клиника онкология йўналишидаги тадқиқотлар учун бир йилда ўртача 1 млрд долларгача инвестиция киритади.


Техас университети қошидаги бу тиббий марказ онкология соҳасидаги етакчи ҳисобланади. Сўнгги йиллардаги ўлим сабабчилари орасида тобора юқорилаб бораётган саратон касалликлари кўпайгани сари бу клиниканинг тадқиқотлари қамрови ҳам, беморлари сони ҳам ортиб бормоқда.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид