+36C

+36C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Жазирама сабаб Ўзбекистонда айрим поездлар тезлиги вақтинча пасайтирилади

116 09:03 | 17.07.2026 09:03

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво сабабли айрим темир йўл йўналишларида поездлар ҳаракат тезлигига вақтинчалик чекловлар жорий этилади.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, мамлакат ҳудудига жанубдан кириб келган иссиқ ҳаво оқими туфайли ҳаво ҳарорати кескин ошиб бормоқда. Шу муносабат билан темир йўл инфратузилмаси ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим поездларнинг ҳаракат тезлиги пасайтирилади.


«Темир йўлэкспресс» АЖ маълум қилишича, ушбу чоралар темир йўл тармоқларининг барқарор ишлашини сақлаш ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Шу боис айрим поездлар белгиланган жадвалга нисбатан манзилга кечроқ етиб бориши мумкин.


Компания йўловчилардан юзага келган ҳолатни тушунишни сўраб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради. Таъкидланишича, чекловлар биринчи навбатда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.


Аввалроқ, 15 июлдан бошлаб Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳам жазирама туфайли оғир юк автомобиллари ҳаракатига чекловлар киритилган эди. Унга кўра, шаҳар ва туман марказлари ҳамда уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида оғир юк машиналари ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача ҳаракатлана олмайди.


Синоптиклар маълумотига кўра, 18–20 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада юқори бўлиб, айрим ҳудудларда 43–45 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 46–48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид