Жазирамада меҳнат қилиш: иш берувчи ва ходим нималарга эътибор қаратиши керак?

Ёзнинг жазирама кунларида корхоналарда ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Мутахассислар юқори ҳароратда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш ходимлар саломатлигини сақлашнинг асосий омилларидан бири эканини таъкидламоқда.

12:38 | 18.06.2026
11.9k
Жазирамада меҳнат қилиш: иш берувчи ва ходим нималарга эътибор қаратиши керак?
Катталаштириш

Қонунчиликка кўра, иш берувчилар иш жойларида меъёрий ҳарорат, намлик ва ҳаво алмашинувини таъминлаши шарт. Шу мақсадда кондиционер ва вентиляция тизимлари узлуксиз ишлаши лозим. Агар бундай имконият бўлмаса, иш вақти қисқартирилиши ёки дам олиш вақтлари кўпайтирилиши мумкин.

Мутахассислар қайд этишича, очиқ майдонларда ҳаво ҳарорати 34-36 даражадан ошганда инсон саломатлиги учун жиддий хавф юзага келади. Бундай ҳолларда ишларни куннинг салқин вақтларига кўчириш, ходимларни ҳимоя воситалари ва ичимлик суви билан таъминлаш тавсия этилади.

Шифокорлар эса иссиқ кунларда оч рангли енгил кийим кийиш, бош кийимдан фойдаланиш, кўпроқ суюқлик ичиш, енгил овқатланиш ҳамда соат 10:00 дан 18:00 гача очиқ қуёш остида узоқ вақт қолмасликни маслаҳат бермоқда.

Орифжон Мизомов,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши етакчи мутахассиси.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади