Ўзбекистон фуқаролари Францияга мавсумий ишларга таклиф этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги Франциянинг Мен ва Луара ҳамда Рона ҳудудларидаги агро-мажмуаларда ишлаш учун номзодларни қабул қилмоқда.

10:33 | 14.06.2026
•
556
Ўзбекистон фуқаролари Францияга мавсумий ишларга таклиф этилмоқда
Катталаштириш

Талаблар:

  • 25–45 ёш
  • Француз тилини билиш
  • Қишлоқ хўжалигида камида 3 йиллик тажриба
  • Судланмаган бўлиш
  • Иш ҳақи — ойига 1650 евро (соф).

Мева йиғим-терими ишлари 17 августдан, сабзавотчилик йўналиши эса 1 октябрдан бошланади.
Номзодлар виза, авиачипта, турар жой ва бошқа дастлабки харажатларни ўз ҳисобидан қоплайди. Францияда расман иш бошлагандан кейин виза ва авиачипта учун сарфланган маблағнинг бир қисми қоплаб берилади.
Фуқаролар расмий «Хорижда иш» (labour-migration) платформасида ўзларининг шахсий ва батафсил маълумотлари акс этган резюме (CV) шаклини тўлдиришлари шарт.
Аризаларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 20 июнь санасига қадар давом этади.
Суҳбатлар онлайн шаклда ўтказилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади