Ўзбекистонда 600 метрлик минора ва 300 метрлик фаввора қурилиши лойиҳаланмоқда

12:16 | 15.01.2026
•
1,221
Ўзбекистонда 600 метрлик  минора ва  300 метрлик фаввора қурилиши лойиҳаланмоқда
Катталаштириш

Бу Янги Тошкентда бўлади

2023 йилда қурилиши бошланган Янги Тошкент шаҳри сўнгги замонавий технология асосида қурилган келажак шаҳри бўлиши кутилмоқда. Шаҳар учун 20 минг гектарга яқин ҳудуд ажратилган бўлиб, у ҳозирги Тошкентнинг деярли ярми (пойтахт Тошкент 43,5 минг гектар)га тенг. Ishonch.uz мухбири яқинда қурилиш кетаётган ҳудудда бўлди.

Маълум бўлишича, шаҳар қурилиши уч босқичга бўлинади. Биринчи босқичда 6 минг гектар ерда турли ижтимоий объектлар, хусусан, университетлар, вазирлик ва идораларнинг бинолари, улкан кутубхона, шунингдек аҳоли яшаши учун хонадонлар қурилмоқда. Ҳадемай эса меҳмонхоналар, «Роҳат» ва «Авиасозлар» метро бекатига уланувчи метро линияси, баландлиги 600 метрли дунёнинг топ 5 та улкан иморатларидан бири бўлиши кутилаётган улкан минора, баландлиги 300 метрлик фаввора каби улкан қурилишлар бошланади.

Янги Тошкентнинг қурилиши ҳозир пойтахтда кузатилаётган тирбандликларнинг ечилишига, шаҳарнинг енгил «нафас олиши»га сабаб бўлади. Бир сўз билан айтганда пойтахт кенгаяди ва юртимизда замонавий шаҳар пайдо бўлади. У ўз номи билан янги – 2030 йилда барча интиладиган стратегик марказ, юртимизнинг янги қиёфаси, дунёга қудрати ва салоҳиятини кўрсатувчи иқтисодий ва бизнес шаҳри бўлади.

Шу пайтгача бундай кенг кўламли қурилишлар Қозоғистоннинг Остона, Хитойнинг Шэнчжон, Жанубий Кореянинг Сонгдо ва БААнинг Дубай шаҳарларида амалга оширилган. Айни пайтда эса улар йирик туризм ва бизнес марказларига айланган.

Зебо Намозова,
Ishonch.uz
Эъзоза Умурзоқова фотолари

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади