Ўзбекистонда илм ва маърифат мулоқоти бошланади
Қадимдан буюк алломалар етишиб чиққан Ўзбекистон яна бир муҳим халқаро мулоқот майдонига айланмоқда. Жумладан, Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказиладиган “Ислом цвилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми турли давлатлардан келадиган юзлаб олимлар, муфтийлар, академиклар, қўлёзмашунослар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини бир майдонга жамламоқда. Бу анжуманнинг аҳамияти унинг иштирокчилари сони ёки минтақаси билангина эмас, балки муҳокама қилинадиган мавзуларнинг инсоният учун долзарблиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон буюк алломалар меросини ўрганиш ва уни халқаро илмий муомалага олиб чиқишни давлат сиёсати даражасига кўтарди. Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий каби мутафаккирларнинг мероси таъсирида шаклланаётган илмий муҳит, ноёб қўлёзмаларнинг тадқиқ этилиши, халқаро ҳамкорликнинг кенгайиши бутун мамлакатнинг маърифатга таянган тараққиётга айланаётганини кўрсатмоқда.
Шу маънода мазкур форум ўтмишни эслаш учун эмас, балки аждодлар қолдирган илмий ва маънавий мероснинг бугунги цивилизация тараққиёти учун ҳам долзарб эканини намоён этишга қаратилган. Илм, мулоқот ва ўзаро англашувни устувор қадрият сифатида илгари сурадиган ушбу анжуман Ўзбекистоннинг халқаро гуманитар майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Дилдора ДЎСМАТОВА
Қувонч Тўраев (видео)
Ishonch.uz



Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0