Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 860.09-5.57

  • EUR

    13 515.955.72

  • RUB

    123.64-1.5

-3C

-3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-3c

  • Hozir

    -3 C

  • 09:00

    -1 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +3 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-December

-3C

  • Hozir

    -3 C

  • 09:00

    -1 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +3 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Juma, 13

    1 +20

  • Shanba, 14

    +3 +20

  • Yakshanba, 15

    +3 +20

  • Dushanba, 16

    -10 +20

  • Seshanba, 17

    -5 +20

  • Chorshanba, 18

    -1 +20

  • Payshanba, 19

    1 +20

  • Juma, 20

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистонда коронавируснинг XEC версияси тарқалаётгани айтилганди: ССВ расмий изоҳ берди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқнинг халқаро ва маҳаллий сегментида дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб Сovid-19’нинг XEC номли янги штамми тарқалаётгани, у келгуси ойларда доминант вариантга айланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.
Ҳодиса
258 12:19 | 19.09.2024 12:19

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Сovid-19’нинг ушбу версияси “омикрон” штаммининг KS.1.1 ҳамда KP.3.3 вариантлари комбинациси сифатида пайдо бўлган ва илк бор шу йил 15 июнда Германияда аниқланган. Ҳозиргача эса 27 та мамлакатда рўйхатга олинган.


“Маълумки, бугунги кунда дунё бўйлаб “омикрон” штаммининг 10 та версияси кенг тарқалди. Мутахассислар келаётган қиш мавсумида XEC версияси доминант, яъни энг кўп қайд этиладиган вариант бўлишини прогноз қилмоқда.


Айтиш жоизки, бу касаллик енгил ва асоратсиз, аниқроғи ЎРВИ ва гриппга хос белгилар билан кечмоқда. Фақат айрим фарқли аломатлари бор. Енгил нафас қисиши, давомли йўтал, таъм ва ҳид билиш қобилияти қисман йўқолиши, ҳолсизлик каби симптомлар шулар жумласидан”, – дейди мутахассис.


Таъкидланишича, коронавирусга қарши қўлланиб келинаётган вакциналар ҳозир аниқланаётган барча штаммлар, хусусан, XEC мутациясига нисбатан ҳам самара беради ва янги эмлаш воситасини ишлаб чиқаришга эҳтиёж йўқ.


Қолаверса, халқаро тиббий амалиётда XEC штаммини юқтирган беморлар асосан бир-икки ҳафтада тўлиқ тузалиб кетиши кузатилмоқда. Амалдаги даволаш протоколлари, муолажа усуллари кутилганидек натижа беряпти.


“Ҳозир Ўзбекистонда XEC штамми қайд этилгани йўқ. Ўз навбатида, Сovid-19’га қарши етарли вакциналар захирасига эгамиз. Шу боис юртимизда катта миқёсдаги эпидемия ва пандемиялар кузалитилиши эҳтимолдан йироқ. Негаки, аҳолимизда мавжуд бўлган жамоавий иммунитет мазкур касаллик қўзғатувчисини мамлакатимиз ҳудудига кириб келиб, жуда кенг кўламда тарқалиш хавфини сезиларли даражада камайтиради”, – дейди Н.Отабеков.


Мутахассис, шунингдек, айни кунгача жаҳонда Sars-CoV-2’нинг салкам 40 мингта мутацияси қайд этилгани ва ўтган даврда улардан фақат 20 га яқинигина касаллик чақирганини эслатиб ўтган.


“Бинобарин, эндиликда коронавирус инфекциясига оғир йўқотишларни келтириб чиқарадиган хавфли патология эмас, балки ЎРВИ ва грипп сингари мавсумий касалликлар сингари муносабатда бўлиш вақти келди”, – дейди Санэпидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0