Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 7 минг километр йўл қайта қурилди

Сўнгги ўн йилда Ўзбекистонда автомобиль йўлларини ривожлантиришга 80 триллион сўм маблағ ажратилди.

11:57 | 27.11.2026
•
6
Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 7 минг километр йўл қайта қурилди
Катталаштириш

Бу даврда 7 минг километр йўл қайта қурилиб, 125 минг километр йўл таъмирланди.

Бу ҳақда 27 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Автомобиль йўллари қўмитаси илмий-амалий марказида транспорт-логистика соҳаси инвесторлари ва тадбиркорлари билан ўтказган учрашувида маълум қилинди.

Давлат раҳбари иқтисодий ўсиш суръатларига мос равишда транспорт тизимини ривожлантириш, соҳага инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашувда йўл инфратузилмасига хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Қайд этилишича, ушбу йўналишга 20 миллиард доллар маблағ жалб қилиш имконияти мавжуд.

Айни пайтда умумий қиймати 5,6 миллиард доллар бўлган, жами 593 километр узунликдаги пуллик автомобиль йўлларини қуриш бўйича бешта лойиҳа амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент – Самарқанд йўналишида 2,2 миллиард долларлик автомобиль йўли қурилиши бошланган. Тошкент – Ангрен йўналишидаги 1,6 миллиард долларлик лойиҳа бўйича эса тендер жараёнлари якунланиш арафасида.

Шунингдек, масъулларга Тошкент – Чорвоқ, Самарқанд – Бухоро йўналишлари ҳамда Тахтақорача довонидаги йўллар бўйича умумий қиймати 1,8 миллиард долларлик лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини якунлаб, инвесторларга тақдим этиш топширилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади