Ўзбекистонда талончилик ва босқинчилик жиноятлари бўйича Тошкент шаҳри биринчи ўринда

Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси расмий маълумотларига кўра, ўтган йилда мамлакат бўйича энг кўп талончилик ва босқинчилик жиноятлари Тошкент шаҳрида қайд этилган. Хусусан, пойтахтда 291 нафар шахс турли мақсадларда ушбу турдаги ғаразли жиноятларни содир этгани аниқланган. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида жиноятчилик даражаси ҳануз долзарб муаммо бўлиб қолаётганидан далолат беради.

10:32 | 30.12.2025
•
1,015
Ўзбекистонда талончилик ва босқинчилик жиноятлари бўйича Тошкент шаҳри биринчи ўринда
Катталаштириш

Статистик маълумотларга кўра, иккинчи ўринни Тошкент вилояти эгаллаган. Мазкур ҳудудда 129 нафар фуқаро томонидан талончилик ва босқинчилик жиноятлари содир этилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, пойтахтга яқинлик, аҳоли сонининг кўплиги ҳамда иқтисодий фаолликнинг юқорилиги ушбу жиноят турларининг кўпайишига маълум даражада таъсир кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимидаги таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024-йилда айрим вилоятларда жиноятчилик даражаси ўтган йилга нисбатан ошган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилоятида босқинчилик ва талончилик жиноятлари сони 2023-йилга қараганда кўпайгани қайд этилган. .

Шу билан бирга, республиканинг бошқа вилоятларида ушбу жиноят турлари бўйича ижобий тенденсия кузатилган. Яъни, кўплаб ҳудудларда талончилик ва босқинчилик ҳолатлари сони камайган. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар, жамоатчилик билан ҳамкорлик ва тезкор назорат тизимларининг самараси сифатида баҳоланади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади