Орзудан бошланган машҳурлик
Японияда шундай инсонлар яшаганки, улар оддий устахоналарда, қийинчилик ва камбағаллик шароитида иш бошлаб, бутун дунёга машҳур компанияларнинг асосчиларига айланишган. Уларнинг йўли оддий орзудан бошланган, аммо сабр ва меҳнат билан улкан империяларга айланган.
Соичиро Хонда (Honda)
Соичиро ёшлигидан велосипед таъмирлар, унга мотор ўрнатиб мотоцикл ясашга уринарди. Ҳали мактабни тугалламаган бўлса-да билимга чексиз иштиёқи бор эди. 1948 йилда у “Honda Motor Company”ни ташкил қилди. Унинг орзуси катта эди: “Оддий одам ҳам яхши машина ҳайдаши керак”. Бир неча йил ичида Honda дунёдаги энг йирик мотоцикл ишлаб чиқарувчисига айланди ва кейинчалик автомобиллари билан ҳам машҳур бўлди.
Киичиро Тойода (Toyota)
Киичиронинг отаси — Сакчи Тойода, тўқув машиналари ихтирочиси эди. Киичиро отасидан тўхтаб қолмаслик керак, деган катта сабоқ олди. У Япониянинг илк автомобиль компанияси — Toyotaни қурди. Киичиро нафақат автомобиль ишлаб чиқарди, балки бутун дунё саноатига таъсир қилган “Toyota Production System” тизимини яратди. Бу тизим ҳалигача самарадорлик ва сифат бўйича дунёда энг машҳур ҳисобланади.
Ёшисуке Айкава (Nissan)
Ёшисуке металлургия заводида иш бошлади. Унинг ҳаёти доим қийинчиликларга тўла эди, аммо орзусидан қайтмади. 1933 йилда у “Jidosha-Seizo” компаниясини ташкил қилди, кейин у Nissanга айланди. Nissan тез орада экспортга чиқди ва дунё бозорида етакчига айланди. Унинг асосий мақсади Японияни замонавий индустриал давлатга айлантириш эди.

Жужиро Мацуда (Mazda)
Жужиро ёшлигидан оғир меҳнатда ўсди. Дастлаб темирчилик устахонасини очади. 1920 йилда у металл ишлаб чиқариш заводини очган. Бу завод кейинчалик “Mazda” автомобиль компаниясига асос бўлган. Мазданинг асосий ғояси — инновация эди. У дунёда биринчи марта роторли двигателли автомобил ишлаб чиқарди ва машинасозлик тарихига кирди.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0