2045 йилгача ҳар бир тошкентликка 8 квадрат метрдан яшил майдон ваъда қилиняпти
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳри Бош режасига кўра, айни пайтда шаҳарда 7 120,9 гектар яшил ҳудуд мавжуд (893 гектари умумий фойдаланишда) ва бу ҳар бир пойтахтликка 3 квадрат метрдан тўғри келади.
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 24 декабрдаги 880-сон қарори билан Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, Бош режани ишлаб чиқишдан асосий мақсад:
- қурилишга рухсат бериш жараёнларини тартибга солиш;
- шаҳарнинг муҳандислик ҳамда йўл-транспорт инфратузилмасини, аҳоли зичлиги параметрларини, шунингдек, умумий стратегиясини режелаштириш;
- шаҳарнинг яшил ва санитар ҳимояланадиган ҳудудлари ҳамда маданий меросини муҳофаза қилиш;
- иқтисодий-ижтимоий ривожланиш йўлларини белгилаш;
- аҳолининг бугунги ва истиқболдаги талабларини қаноатлантириш.
Шунингдек, Бош режа доирасида Тошкент шаҳрида келгусида 10 минг гектар яшил майдонлар ташкил этилади. Шаҳар атрофи бўйлаб эса 15 минг гектар ер майдонида яшил белбоғ барпо этилади.
Бу билан эса Тошкент шаҳари аҳолиси жонбошига бугунги кунда тўғри келадиган 3 квадрат метр яшил ҳудуд 2045 йилга қадар 8 квадрат метрга етказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, айни пайтда Тошкент шаҳрида мавжуд яшил майдонлар (чекланган ҳудудлар билан бирга) 7 120,9 гектрарни ташкил қилади. Бундан 893 гектари умумий фойдаланишдаги, 5 102 гектари чекланган ва 1 125 гектари махсус мақсадли яшил майдонлар тоифасига киради.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0