Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-8C

-8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-8c

  • Hozir

    -8 C

  • 03:00

    -8 C

  • 04:00

    -8 C

  • 05:00

    -8 C

  • 06:00

    -8 C

  • 07:00

    -8 C

  • 08:00

    -9 C

  • 09:00

    -8 C

  • 10:00

    -5 C

  • 11:00

    -1 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -5 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 22-December

-8C

  • Hozir

    -8 C

  • 03:00

    -8 C

  • 04:00

    -8 C

  • 05:00

    -8 C

  • 06:00

    -8 C

  • 07:00

    -8 C

  • 08:00

    -9 C

  • 09:00

    -8 C

  • 10:00

    -5 C

  • 11:00

    -1 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -5 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • Yakshanba, 22

    -6 +20

  • Dushanba, 23

    -5 +20

  • Seshanba, 24

    -3 +20

  • Chorshanba, 25

    -1 +20

  • Payshanba, 26

    1 +20

  • Juma, 27

    +1 +20

  • Shanba, 28

    +0 +20

  • Yakshanba, 29

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳар йили янги юлдузлар кашф этилади – Тошкент байдаркачилари фотонигоҳда

“Эшкакчилик энг хавфсиз спорт турларидан бири. Бунда лат ейиш, жароҳатлар йўқ. Сув одамни тинчлантиради, чиниқтиради, бу билан шуғулланадиганларнинг аксарият қисми анча сабрли ва кам асабийлашадиган одамлар. Шу сабабдан ҳам узоқ умр кўрадилар” – дейди Ўзбекистон чемпиони Илҳом Тожиев.
Колумнистлар
635 21:00 | 14.02.2024 21:00

Тошкент шаҳри Бўзсув каналининг маълум қисмида байдарка ва каноэда эшкак эшиш спортчилари ҳар куни машқ қилишади, ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар сув устида ўз қайиқлари билан учрашадилар.



У ерда ҳамманинг ўз байдаркаси бор. Баъзилар бир-бирини қайиғидан таниб олади. Ҳар куни машғулотлар 9:00 дан махсус хоналарда бироз шуғилланиш ва сув либосларини кийиб олишдан бошланади.


“Спортчиларнинг ҳаммаси Юнусобод тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари. Улар билан чемпионатларга тайёрланамиз. Натижаларимиз ёмон эмас. Ҳар йили янги юлдузлар кашф этилади. Уларнинг беш нафари Осиё, ўндан кўпроғи Ўзбекистон ғолибларидир. Жойимиз эса Спорт университетига тегишли хоналар. Болалар машғулотларни шу ердан бошлашади. Ва кўриб турганингиздан ҳавас қиларли аҳволда эмас” – дейди мураббий Лысенко Радмир.




Спортчилар ўз қайиқларини елкаларига ортмоқлаб сув томон ошиқишади. Эҳтиёткорлар байдаркаларни санъат даражасида эгаллайдилар, энди ўрганаётганлар ўртасида йиқилиб тушишлар, сувга ағдарилиш ҳолатлари кузатилиб туради. Айтганча, ўқувчилар қабул қилинаётганда уларга қўйиладиган ягона шарт – сузишни билиш! Тайёргарлик машқларида қийинчилик туғдириш мақсадида байдаркаларнинг тумшуғига оғир тенис тўплари ёки қўш тахталар илинади. Яна спортчилар вақтни назорат қилиб тура олишлари учун соат ҳам шарт.


“Байдаркада эшкак эшиш спорт турини қизиқиш ва соғломлик учун танлаш мумкин. Чунки даромади баланд соҳа эмас. Зўр спортчи бўлсангиз, терма жамоаларга чиқиб кетасиз ёки нари борса мураббий бўласиз. Унда ҳам оила боқиш мушкул масала. Шунинг учун ҳам яхши карьера яратиб келаётган ўсмирлар оила ёшига етишгач, йўқолиб қолишади”, – дейди спортчи йигитлар.



“Сув устида жуда кўп қизиқ воқеалар бўлади. Масалан, мусобақа учун Тошкент денгизига борганимизда кенгликни кўриб хурсанд бўлиб кетганмиз. Сузиб-сузиб узоққа бориб қолганимизни пайқамагандик. Бир кун каноэмдан йиқилиб тушганман. Оёғимга аллақандай балиқлар ёпишгани ҳали-ҳалигача эсимда. Ўшанда жудаям қўрқиб кетгандим. Бизнинг анҳорда унақаси йўқда” – дейди Шодиёр Шомуродов.



Тошкент анҳорларининг ўзгача имзосига айланиб қолган бу спорт турига болалар ўртасида қизиқиш ва талаб етарлича. Шунингдек, байдарка ва каноэда эшкак эшиш олимпиада ўйинларига ҳам киритилган. Аммо, юқорида саналганидек соҳада камчиликлар ҳам топилади. Биринчи ўринда болаларга қулай шароит ва бу спорт турига алоҳда эътибор керак.


Зеро, ҳеч нима бир мамлакатни спортчалик дунёга машҳур қилолмайди.






Эъзоза Умурзоқова
PressPhoto.Uz фотоагентлиги
билан ҳамкорликда тайёрланди


Долзарб мавзулар

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар