Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-8C

-8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-8c

  • Hozir

    -8 C

  • 02:00

    -8 C

  • 03:00

    -8 C

  • 04:00

    -8 C

  • 05:00

    -8 C

  • 06:00

    -8 C

  • 07:00

    -8 C

  • 08:00

    -9 C

  • 09:00

    -8 C

  • 10:00

    -5 C

  • 11:00

    -1 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -5 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 22-December

-8C

  • Hozir

    -8 C

  • 02:00

    -8 C

  • 03:00

    -8 C

  • 04:00

    -8 C

  • 05:00

    -8 C

  • 06:00

    -8 C

  • 07:00

    -8 C

  • 08:00

    -9 C

  • 09:00

    -8 C

  • 10:00

    -5 C

  • 11:00

    -1 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -5 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • Yakshanba, 22

    -6 +20

  • Dushanba, 23

    -5 +20

  • Seshanba, 24

    -3 +20

  • Chorshanba, 25

    -1 +20

  • Payshanba, 26

    1 +20

  • Juma, 27

    +0 +20

  • Shanba, 28

    +0 +20

  • Yakshanba, 29

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Пул сайраганда, виждон сукут сақлайдими?

Болалар боғчасидан келган фарзандингиздан “боғчада нима овқат единг?”, деб сўрайсиз, албатта. У эса ҳар доимгидек, “макарон ва шунга ўхшаш суюқ овқат” деб жавоб беради. Ёки бир бўлак буханка нонга мураббо суртиб, боғчадан кавшаниб қайтаётган кичкинтойларга ҳам кўзимиз тушади гоҳида.
Колумнистлар
720 11:03 | 12.09.2023 11:03

Аслида, мактабгача таълим ташкилотидаги таомномага қарасангиз, сариёғдан пишлоққача ҳар турли мазали овқатларни кўриб, ёқа ушлайсиз. Ана энди ризқлари туя қилинаётган бола бечораларнинг ранги борган сари заҳиллашиб бораётгани-ю, мудира опанинг кундан-кунга икки бети қизариб, тўлишиб бораётганини кўринг!


Келинг, иддаомиз қуруқ бўлмасин.


– Каттақўрғон туманидаги «С. Муродқосимов» ва «З. Ибрагимов» ҳамда Пайариқ туманидаги «Ж.Тошматов» якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ташкил этилган оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмаётган бўлса-да, уларга субсидия маблағлари ажратиб берилган, – дейди Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов. – Нега молия бўлимлари бунга томошабин? Нега кунлик назорат йўқ? Ким бундан манфаатдор? Аслида, туман прокурорлари қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаб беришлари шарт.


Таассуфки, давлат бюджетини бундай талон-торож қилиш ҳолатларини республикамизнинг барча вилоятларида учратиш мумкин.


– Мудира опа текширувчилар келишидан олдин ўзига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилотидан 20 нафар болани олиб, хусусий боғчасига ўтказиб қўйди. Текширувчилар ҳам анойи эмас экан. Анчадан бери артилмаган чангларни кўриб, боғчанинг фаолият юритмаганини сезишибди, – дейди узоқ йиллардан бери мактабгача таълим тизимида ишлаётган, номини ошкор қилишни хоҳламаган ходима. – Авваллари туман мактабгача таълим бўлими муҳри билан ҳар ойда кунлик меню бланкаларини олардик. Уларни молия бўлимига топширишдан аввал биздаги асл нусха қайта ёзиб чиқиларди. Янги меню маълумотларида қайд этилган озиқ-овқатнинг нари борса 50 фоизи тарбияланувчиларга берилади, холос. Қолаверса, аутсорсинг усулига ўтилгач, менюларнинг кунда-кунора текширилишидан ҳам қутулдик. Бирор кун меню тузилмаса, нақд калламиз кетгудек бўларди. Энди меню тўлдириш ҳеч кимнинг парвойига келмайди, таъминотчи билан келишилган ҳолда туман мактабгача таълим бўлими томонидан қўл учида тўлдириб қўйиляпти.


Қаранг-а, виждон бўлмаса, норасида гўдакларнинг ризқини қийишнинг минг бир усули бор экан. Ёки пуллар тилга кирганда, виждон сукут сақлайдими?


Аммо болаларини боғчага бериб, уларнинг нима еб, нима ичаётгани билан қизиқмаётган ота-оналар ҳақида нима дейиш мумкин? Агар ота-оналар болаларининг овқатланиши билан қизиққанида, боғчадаги ўғирликларга оз бўлса-да тўсиқ қўйилармиди? Ахир жамоатчилик назорати шундан бошланади-ку!


– Мен раҳбарлик қилаётган болалар мусиқа ва санъат мактабини қурувчилар кўз олдимда 2 миллион сўмлик қурилиш ашёси сотиб олиб, жорий таъмирни бошлашди, – дейди исм-шарифини ошкор қилишни истамаган яна бир мактаб директори. – 20 кундан кейин уларнинг бошлиғи салкам 90 миллион сўмлик ишни бажаргани тўғрисидаги ҳужжатга қўл қўйиб беришимни сўраб, олдимга кирди. Унга бунча катта пул сарфламаганини айтиб, ҳужжатга қўл қўймайман дедим. Лекин у ҳам молия бўлимига 10 миллион сўм “шапка” берганини, харажатлари кўпайиб кетганини айтиб, дардини достон қилди…


Таассуфки, давлат ва халқ мулкига хиёнат қилиш ҳолатлари кўпайса кўпайяптики, асло камаймаяпти. Бу эса халқнинг адолатга ва қонун устуворлигига бўлган ишончини сўндирмоқда.


Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг берган маълумотларига кўра, аксарият коррупцияга оид жиноятлар соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда банк тизими ташкилотларига тўғри келган. Бу вазирликлар давлатга 1 трлн. 282 млрд. сўм моддий зарар етказган.


Авваллари давлатга етказилган зарар миллионлар, миллиардларда ўлчанган бўлса, энди триллионлик “марралар” забт этиляпти. Бунга эса болалар боғчасидагига ўхшаш ҳолатларга бепарволик, лоқайдлик сабаб бўлмаяптими, деб ўйлаб қоласан киши.


Француз ёзувчиси Оноре де Бальзак айтганидек, “қонун майда пашшалар илиниб, йириклари қутулиб кетадиган тўр эмас”! Андижон шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахслари 2018 йил ноябрь ойидан 2020 йил ноябрь ойига қадар бир гуруҳ шахслар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктиришиб, УзАсбо дастурий мажмуасига уланган буюртмачиларнинг ойлик иш ҳақлари ҳамда бошқа тўловлари бўйича сўровномалари ва тўлов топшириқномаларини сохталаштирган ҳолда тўловга тақдим қилиб, 48,5 млрд. сўм бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумонланиб, ҳозирда суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда. Бу борада Андижон шаҳарининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳам улардан ортда қолмаган кўринади. У эски лавозимида (вилоят молия бошқармаси бошлиғи) ишлаган вақтида шериклари билан 48 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбланмоқда.


Аҳвол шу даражага етганки, коррупция, порахўрликни ёшларимиз оддий ҳол, деб қабул қилмоқда. Ёшлар ўртасида ўтказилган сўровда респондентларнинг 39 фоизи пора беришни коррупция деб ҳисобламасликларини билдиришган. Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлисида коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий маъруза билан чиқиш қилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилган.


Ҳалоллик, шаффофлик ва ҳисобдорликни тарғиб қилиш борасидаги чет эл тажрибасига назар ташласак, Непал, Покистон, Шри-Ланка ва Нигерияда ҳалоллик кампанияси сезиларли таъсир кўрсатган. Мазкур йўналишда ҳалол давлат хизматчилари шоу-телекўрсатувларида ошкора мукофотланганлар. Номзодлар кенг жамоатчилик томонидан кўрсатилиб, қўл телефонлари орқали аноним овоз берилган. Бу эса коррупцияга қарши курашда фуқаролик жамияти иштироки ва имкониятини оширишга ёрдам берган.


Вақт ўтган сари жамиятимизни емириб бораётган бу иллат илдизини тақиқ ё жазо билан қуритиб бўлмаслигини янада яққолроқ англаб етяпмиз. Ахир касални даволаш учун яранигина эмас, ярага омил бўлаётган сабабларни ҳам аниқлашимиз керак эмасми?


Анваржон ҲАЛИМОВ


Долзарб мавзулар

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар