Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 890.4311.47

  • EUR

    14 720.87-80.92

  • RUB

    156.04-2.35

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 13:00

    +25 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 24-April

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 13:00

    +25 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • Payshanba, 24

    +24 +20

  • Juma, 25

    +28 +20

  • Shanba, 26

    +30 +20

  • Yakshanba, 27

    +34 +20

  • Dushanba, 28

    +38 +20

  • Seshanba, 29

    +27 +20

  • Chorshanba, 30

    +25 +20

  • Payshanba, 01

    +29 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Инсон руҳияти бизнес воситаси эмас

Ҳозир ким билан гаплашманг, асаби таранг бўлиб, ­оилавий ташвишлар, моддий қийинчиликлар, фарзанд тарбиясидаги муаммолар ҳақида сўз очади. Балки турли стресслар уларни қийнаётгандир?..
Жамият
440 23:05 | 16.04.2025 23:05

Мутахассислар фикрича, узоқ вақт стрессда бўлиш оддий ҳолга айланиб бормоқда. Лекин инсон доим шу тарзда юролмайди, чунки бунга мослашмаган. Ортиқча тушкунлик унинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.


Бундай вазиятда психиатр кўмаги зарур. Агар ҳолат шуни тақозо қилса, руҳий касаллик­лар шифохонасида бир муддат даволаниш керак. Лекин кўпчилик психологга боришни истамайди ёки унинг қабулига қатнаётганини бошқалардан яширади. Айниқса, халқ орасида «жиннихона» деб номланувчи масканга боришни ҳеч ким хоҳламайди. Мабодо кимдир у ерда даволаниб келгудек бўлса, уни бармоқ билан кўрсатиб, жамиятдан ажратиб қўямиз.


Тошкент тиббиёт академияси Психиатрия ва наркология кафедрасининг руҳшунос-шифокори Ҳумоюн Қўчқоров билан шулар ҳақида суҳбатлашдик.


– Руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб қайтган кишидан бошқалар ўзини олиб қочиши турган гап, дей­ди Ҳумоюн Қўчқоров. – Бориб-бориб, бундай шахслар жамиятдан узиб қўйилади. Бу тиббиётда «Стигма» дейилади. Аслида руҳий касаллик­лар шифохонасида фақат шизофренияга чалинган беморлар эмас, балки, қисқа муддатли стресс, депрессия, хавотир ва психоэмоционал муаммолардан азоб чекаётганлар ҳам даволанишади. Улар даволаниб, уйига қайтишгач, яқинлари ёки атроф­дагилар унга яхши муносабатда бўлишмаса, яна қайталаши мумкин. Демак, руҳий касаллик билан оғриган кишиларни тўғри тушуниш ва қўллаб-қувватлаш лозим.


Психосоматика: қандай касалликлар стрессга олиб келиши мумкин?


Аёллар кўпроқ стрессга тушади


Шифокорнинг таъкидлашича, бугунги кунда одамлар орасида руҳий бузилишлар кўпайган ва бунинг сабаблари турлича. Кундалик ташвишлар, ижтимоий тармоқлардаги керак-нокерак маълумотлар, ишдаги муаммолар, чарчоқ шулар жумласидан. Касаллик, айниқса, аёллар орасида кўп кузатилмоқда. Чунки улар эркакларга нисбатан ҳис-ҳая­жонга берилувчан бўлишади. Стрессдан кейин депрессия кузатилади. У нисбатан оғирроқ. Стрессга тушган киши маълум муддатда ўзини қўлга олиб, вазиятдан чиқиб кетиши мумкин. Аммо депрессиядан тиббий муолажасиз қутулиш қийин.


Чуқур депрессияга тушган одамда яшашни истамаслик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилади. Ачинарлиси, беморлар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишмайди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Хусусан, қариндош-уруғ, ҳамкасб ва қўни-қўшнилардан уялиш, бундан ташқари, психиатр назоратига тушиб қолиш ва оқибатда ишдан ҳайдалиш ёки ишга киролмасликдан ҳайиқиш, тузалиб кетишига ишонмаслик, психотроп дориларни қабул қилишдан бош тортиш каби важлар бунга йўл бермайди.


Инсон руҳияти бизнес воситаси эмас


Инсонларга руҳий кўмак беришни мақсад қилган психологлар кўп. Бироқ аксарияти олий маълумотга эга эмас, 3-6 ойлик махсус курсни тамомлаган. Шу боис етарлича тажрибаси йўқ.


– Яқинда курс ташкил қилган бир психологдан соҳага қандай кириб келганини сўрадим,дейди Ҳумоюн Қўчқоров. – Айтишича, у аввал косметолог бўлган экан. Ишлари унча юришмагач, уч ойлик психология ўқишини битириб, ўзи ҳам шунақа курс очибди. Мижозлари талайгина экан. Ҳайрон қолдим. Ахир, инсон психологияси чегара билмайди, уни англаб етиш учун жуда кўп ўқиш, изланиш керак. Бу жиддий масала.


Шифокорга кўра, аслида ўша психологлар мурожаатчи беморнинг аҳволини тушуниб, уни малакали мутахассислар кўригига йўналтириши керак. Ҳар ҳолда гап инсон тақдири, унинг келгуси ҳаёти ҳақида кетмоқда. Демак, психолог касбини шунчаки бизнес воситасига айлантириш мутлақо нотўғри иш.


«Битта-ю битта фарзандимдан айрилдим, яшашни истамайман...»


– Яқинда бир аёлни олиб келишди,дейди суҳбатдошимиз. – Эри дунёдан ўтиб кетган, бир фарзанди билан қолган экан. Аммо боласи ҳам йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этибди. Онахон яшашни истамас, чуқур депрессияда эди. Яқинлари уни турли психологларга олиб боришган. Лекин бундан наф чиқмаган. Чунки аёл билан номутахассислар шуғулланишган. Уларнинг муолажаси беморнинг руҳий аҳволи янада оғирлашишига хизмат қилган, холос. Бир неча ҳафталик курслардан сўнг беморни чуқур депрессиядан чиқардик.


Яна бир мисол. Бир беморимизда руҳий ўзгаришлар рўй берган. Бунинг оқибатида қулоқларига турли овозлар эшитилиб, уни ўз жонига қасд қилишга ундаган. Қиз бу ишга бир неча бор уринган ҳам. Яхшиямки, яқинлари ундаги ўзгариш­ларни ўз вақтида пайқашган ва ҳалокатнинг олди олинган. Шундан сўнг ота-она фарзандини халқ табобати билан шуғулланувчи азайимхонларга кўрсатган. Лекин натижа чиқмаган. Қизга тегишли тартибда тиббий ёрдам кўрсатдик ва соғайишига эришдик.


Information Abundance And Attention Scarcity


Ахборотларнинг кўплиги – руҳ кушандаси


Гаджетлар бир қарашда оддий нарсага ўхшайди, аммо унинг инсон хотирасини сусайтиришдаги роли жуда юқори. Хусусан, ундан чиқадиган нур мияни толиқтиради. Ёки ижтимоий тармоқларни олайлик. Турли сайт ва телег­рам каналларида қотиллик, зўравонлик, ваҳшийликка оид саҳналар кўпайиб кетди. Истаймизми-йўқми, бундай хабарни ўқиш онгимизга, руҳиятимизга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ижтимоий тармоқлардан камроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Иложи борича салбий хабарларни ўтказиб юбориш лозим.


Касалликнинг катта-кичиги, оғир-енгили бўлмайди. Унга жиддий қараш даркор. Айниқса, руҳият билан боғлиқ масалага жўн қараш яхшиликка олиб келмайди. Бинобарин, руҳиятдаги ноқислик ўзликни англашни қийинлаштиради. Инсон юксак зеҳнияти билан мукаммалдир.


Холида ЭГАМБЕРДИЕВА
«ISHONCH»



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3863 16:57 | 05.08.2023