Валюта UZS
  • USD

    12 831.81-25.54

  • EUR

    14 606.45-66.36

  • RUB

    163.750.3

+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+37c

  • Hozir

    +37 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 05-June

+37C

  • Hozir

    +37 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +26 C

  • Payshanba, 05

    +37 +20

  • Juma, 06

    +26 +20

  • Shanba, 07

    +29 +20

  • Yakshanba, 08

    +33 +20

  • Dushanba, 09

    +31 +20

  • Seshanba, 10

    +31 +20

  • Chorshanba, 11

    +34 +20

  • Payshanba, 12

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Миллатнинг ақли уйғоқ, тизим эса ухламоқда: вазирлик энди уйғонармикан?

Сиёсат
330 13:57 | 03.06.2025 13:57

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 50 нафар битирувчи бирданига 95 та миллий ва халқаро сертификатни қўлга киритди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси хабар берди.


50 нафар болада 95 та халқаро сертификат! Натижа таҳсинга лойиқ. Лекин у нафақат бир мактаб, балки бутун таълим тизими учун муҳим сигнал бўлиб янграмоқда. Яъни, шароит бўлса, ўзбек боласи ҳам илм пойгасида ҳеч кимдан орқада қолмайди. Бу натижаларнинг ортида фақат зеҳн эмас, муҳит, моддий база, ресурс ва имконият ҳам бор. Бугунги эътиборли ютуқлар кўп ҳолларда айнан ихтисослаштирилган, имкониятли, махсус мактаблар ҳисобига қўлга киритилаяпти.


Лекин оғриқли савол туғилади: қишлоқларда, чекка ҳудудларда, оддий мактабларда ҳам шундай муваффақиятларга эришиш мумкинми? Мактаб таълимида Гулистондаги каби ихтисослашган махсус мактаблардагина муваффақиятлар учраяпти. Лекин бу ютуқлар оммалашяптими? Афсуски, йўқ!


Гулистондаги 95 та сертификат бизга бир ҳақиқатни яна бир карра кўрсатяпти: яъни, миллатимизда салоҳият бор, ёшларимизнинг ақли бутун. Яқинда бир туркиялик профессор ўзбекистонликларнинг IQ даражаси Туркия ва Яқин Шарқ давлатларига нисбатан юқори эканини айтиб чиқди. Аммо интеллектуал истеъдод имконият билан қувватланмаса, у кучга айлана олмайди. Ҳар бир бола иқтидор билан туғилади. Ким бўлиб вояга етишни эса уларнинг ҳаётни қандай бошлагани ҳал қилади. Кимдир замонавий доскали, лабараториялари мавжуд синфда, бошқаси синиб кетган партада ўқийди. Кимдир халқаро онлайн курсга ёзила олади, кимдир қишлоқда интернет йўқлиги учун дарсини ҳам қила олмайди. Тафовут шу ерда.


Ушбу натижаларни Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги “бир мактаб ютуғи” сифатида ура-ура қилиб эмас, балки бутун тизимни қайта кўриб чиқиш зарурати тариқасида қабул қилиши шарт. Қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўртасидаги шароит фарқини тенглаштириш, устозларга муносиб маош ва доимий малака ошириш имконини бериш, «Ихтисослаштирилган» тушунчасини ислоҳ қилиб, барча мактаблар сифатли бўлишига интилиш таълимдаги сиёсатимизнинг асосий мақсади бўлиши керак. Зеро, имконият тенг бўлмаса, иқтидор ҳам сўнади.


Мафтуна КАРИМОВА,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат