Мирзиёев ва Путин мулоқотида теракт қурбони бўлган генерал Кириллов ҳам тилга олинган
Гап шундаки, жорий йилнинг 17 декабрь куни 54 ёшли генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг уйи ёнида қўлбола портловчи қурилма ишга туширилган ва оқибатда ҳарбий қўмондон ва унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлган эди. РФ ИИВ Тергов қўмитаси ўша куни қотилликда гумон қилинган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини хабар қилди.
Кеча, 19 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг РФ президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтган эди.
Ўзбекистон раҳбарининг Матбуот хизмати мулоқот жараёнида, жумладан, хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги тўғрисида гап борганини хабар қилди.
Ўз навбатида, Кремлдаги ахборот хизмати расмийлари ушбу мулоқот мазмуни хусусида маълумот бериб, Шавкат Мирзиёевнинг РФ Қуролли Кучлари Кимёвий, радиациявий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси Иля Поликарповнинг жорий йил 17 декабрь куни теракт қурбони бўлгани муносабати Владимир Путинга ҳамдардлик билдирганини айтади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик ҳаракатини кескин қоралашини таъкидлаган.
Гап шундаки, жорий йилнинг 17 декабрь куни 54 ёшли генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг уйи ёнида қўлбола портловчи қурилма ишга туширилган ва оқибатда ҳарбий қўмондон ва унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлган эди.
РФ ИИВ Тергов қўмитаси ўша куни қотилликда гумон қилинган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини хабар қилди.
Гумонланувчи 1995 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Аҳмад Қурбонов эканлиги айтилмоқда.
Қайд этилишича, қўлга олинган шахс сўроқ пайтида Украина махсус хизматлари томонидан ёлланганини айтган. Уларнинг кўрсатмаси билан Москвага келган ва қўлбола портловчи мосламани Игор Кириллов яшаган тураржой биноси кираверишида турган электр скутерига қўйган.
Ҳарбий хизматчиларнинг уйдан чиқиши пойлаб турилган ва ўша вақтда портловчи қурилма масофадан туриб ишга туширилган.
Ушбу жиноятни содир этгани учун жиноятчига 100 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ва Европа давлатларидан бирига яшаш учун бориши кафолатланган.
ТАСС хабарига кўра, Москва суди А.Қурбонов ишини ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиққан озодликда жиноий шериклари билан боғланиши мумкинлиги сабаб уни 2025 йил 17 февралгача ҳибсда сақлаш ҳақида қарор қабул қилган.
Шунингдек, А.Қурбоновнинг генерал Кириллов ва унинг ҳайдовчиси қотиллигига алоқадорлиги жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланган.
“Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари генерал Кирилловнинг ўлдирилишига алоқадор шахсларни аниқлаш чораларини кўрмоқда.
Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон махсус хизматлари терактни тергов қилишда ҳар томонлама ёрдам беряпти”, – деб ёзмоқда ТАСС.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0