Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +24 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +19 +20

  • Seshanba, 21

    +21 +20

  • Chorshanba, 22

    +20 +20

  • Payshanba, 23

    +19 +20

  • Juma, 24

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Анис Ҳамид: “Китоб ва илмсиз юксалиш мумкинлигига ишонмайман”

“Green Card” ютган бўлса-да, Америкага кетишдан воз кечиб, 300 нафардан ортиқ кишини иш билан таъминлаган иқтисодчи-тадбиркор Анис Ҳамид билан суҳбат
Колумнистлар
523 10:19 | 17.01.2024 10:19

– Сиз бир пайтлар бугун миллионлаб одамлар ўйнайдиган ва камчиликка насиб қиладиган ютуқ – АҚШга виза, яъни “Green Card” ютган экансиз. Аммо ундан фойдаланмагансиз. Вақтлар ўтиб, бу ишингиздан афсусланмадингизми?


Йўқ, ўйламайман ҳам ортиқча, фақат ўша пайт кетганимда бугун қаерда бўлардим, қай манзилдан ортимга қарардим деб ўзимга савол бераман. Аммо бу афсус ёки надомат эмас, кўпинча ўзимни тергаш, хулоса маъносида бўлади.


2008 йилда “Green Card” ютдим. Кўриб турганингиздай мен шу ердаман, кетмадим. У пайт Самарқанд банк коллежи талабаси эдим. Бу кутилмаган ютуқ ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин эди, лекин ундай бўлмади. Биласиз, ўша пайтларда ҳамма талабалар, коллеж, мактаб ўқувчилари ўқув йилининг уч ой вақтини пахтада ўтказарди. Бизни ҳам пахтага олиб чиқишган. “Green Card”ни пахта даласида ўйнаганман. Курсдошларим тўпланиб қандайдир қоғозларни тўлдириб ётибди, аввалига эътибор бермадим, улар ҳадеганда эгатларига тушавермагач, мен ҳам қизиқиб, уларнинг ёнига бордим.


Ўшанда виза даллоллари келиб маълумотларини олиб, лотереяга ҳаммани қизиқтириб ётган экан, мен ҳам энг охири бўлиб ўйнадим. Ҳамма чарчаган пайт эди, эриниб ёзиб олишди, кейин қарангки, бутун коллеж бўйича фақат менга омад кулиб боққан.


Ўша вақтда 18 ёшдаман, Америка билан боғлиқ ҳеч қандай орзуларим йўқ эди. Мен шу коллежни аъло баҳоларда тугатишни ва Ўзбекистоннинг нуфузли олий даргоҳларига киришни ва шу ерда меҳнат қилишни истардим. Тўсатдан, Америка пайдо бўлди. Бошида иккиланиб қолдим, бир тарафда ўзимнинг, ота-онамнинг мен билан боғлиқ режалари, иккинчи томондан сеҳрли ва сирли Америка!


Ўн кунларча “Green Card” ютганимни ҳеч кимга айтмай юрдим. Билганлар шовқин солиши тайин. Чунки бизнинг давлатда “Америка орзуси” сеҳрли бир кучга эга, одамлар у ерда меҳнат қилмасанг ҳам бойиб кетиш мумкин, деб ўйлашади. Ёки қашшоқлик ва зерикарли ҳаётига Америка барҳам беришига ишонади. Агар ундан кимгадир ютуқ чиқса ҳамма нарса ўзгаради, сенга муносабат, эътибор, қарз берадиганлар, ҳатто турмушга чиқиш таклиф қиладиганлар ҳам кўп учраркан.


Лекин менда ундай васваса ҳеч қачон бўлмади. “Америка орзусига тушиб қолмадим, иккиландим, холос! Ўзимга ишончим шу қадар баланд эдики, мен Америкасиз ҳам бахтли ва бой бўлиб яшашим мумкин, деб ўйлардим. Шунчаки у шаҳарга қизиқишим бор эди, орзуларимни ушалтирадиган маскан сифатида фақат Американи кўриб қолмагандим. Васвасага тушиб қолганлардан фарқим шудир балки.


1991 йил туғилганман. Ўша йили ватанимиз мустақил бўлганди. Менга буни ёшлигимдан отам ҳам, онам ҳам, устозларим ҳам қулоғимга қўйиб келган: “Болам, сенинг қадаминг оиламизга жуда қутлуғ келган. Сен туғилган йили муҳими Ватанимиз озод бўлган! Буни ҳеч қачон унутма, сен яхши одам бўлишинг шарт”, дерди. Бизни биринчи синфга қабул қилган устоз: “Мен мустақиллигимиз даракчилари, мустақиллик тенгдошларини ўқитаётганимдан фахрланаман”, дерди. Шунинг учун мен учун Ватан бошқа нарса! Уни камчиликлари, қийинчиликлари, азоблари бўлиши мумкин, лекин у Ватан! Бу гаплар кимлар учундир баланпарвоздек туюлиши мукин, аммо ҳақиқат.


– «Green Card»дан ютганингизни эшитганлар қандай муносабат билдиришди? Улар бугун ҳам буни эслаб туришадими?


– «Green Card»дан ютганимни биринчи бўлиб отамга айтдим. Ўйладимки, отамнинг фикри бошқача бўлиши мумкин, балки кетишимни, у ерда ўқишимни истар. Отам узоқ ўйланмай менга ҳеч қачон эсимдан чиқмайдиган бир гапни айтганди ўшанда:


«Анис, сени нимага ўқитяпмиз? Энди тилинг чиққанидан айтганман-а, сен ўқишинг керак, яхши одам бўлишинг керак, қаергадир пул учун кетишинг керак эмас. Биламан, сен Америкага ўқиш учун кетмайсан, у ерга бориб ишлашинг керак. Хўп, қанча пул топасан, ҳаётнинг мазмуни пулми, машина ё уйми? Хўп, шуларни оласан, лекин сенинг мақсадинг бошқа-ку! Ҳаммасини қандайдир лотерея ўзгартириб юбориши мумкинми? Сенинг қадриятларинг шунчалар арзонми? Сенда мақсад борми ўзи? Мақсаду орзуларингни бунчалар арзон сотсанг эртага ким деган одам бўласан?


Мен ўша пайт Америкага кетганимда кўп нарса топган бўлардим, балки, нуфузли жойда ўқирдим ҳам, лекин ҳаётда энг муҳим бўлган нарса, ота-онам ва Ватаним ишончини йўқотган бўлардим. Мен отамнинг сўнгги кунида ёнида бўлолмасдим, уни парвариш қилолмасдим.


Ярамас виза даллоллари кейинги йил ҳам пахтага келди. Улар қандайдир йўллар билан менинг ютганимни билиб олишибди. Энди улар рекламани зўр қилишарди: «Ана сизларда ўқийдиган Анис ғолиб бўлган, аҳмоқ бола экан, бунақасини биринчи марта кўришим, кетмади!» Буни эшитган ҳамма виза даллоллари атрофида баттар қий-чув қилар, одамлар «Америка васвасаси»га тушиб қолганини шу он пайқадим. Виза даллоллари айтгандай, “аҳмоқлик қилиб”, “битта жойнинг бошига етиб” Америкага кетмаганман.


– Компаниянгиз нима билан шуғулланади? Бир тадбиркор сифатида жамият ва халқнинг қандай муаммоларини ҳал қиляпман, деб айта оласиз.


Биз аутсорсинг хизматлари билан шуғулланамиз. Бир неча йиллар олдин “Governess Business” аутсорсинг компаниясига асос солдик. Бугунги кунда емак марказлари, етказиб бериш хизмати ҳамда кўплаб мактабгача таълим муассасасини сифатли овқат билан таъминлаб келамиз. Мақсадимиз халқимиз, миллат болаларининг яхши ва соғлом камол топишига хизмат қилиш, бунинг учун фойдали, сифатли таом билан озиқлантириш, боламизга раво кўрган нарсани уларга ҳам раъво кўриш.


– Нега айнан бу бизнес турини танладингиз? Пул кўплиги учунми?


Бизнесга киришимнинг сабаби фақатгина пул топиш эмас. Бирор бизнесни бошларканман, унинг натижалари мени руҳлантира олмас экан, ҳеч қачон бу ишни бошламайман. Ҳатто катта пулнинг тагида қолиб кетиш ваъдаси турса ҳам. Чунки ичимда ўзимга ичилган онтларим, мақсадларим бор, агар ҳар томонга йўрғалайверсам, буларнинг ҳеч бирига эришиб бўлмайди. Кўпчилик кучли тадбиркорларнинг гапи шу ва бунга мен ишонаман, ҳеч қачон бизнес шунчаки фақат пул топиш учун эмас, у инсоннинг истаклари ва мақсадлари билан қурилади.


– Бугунги кунда аутсорсинг компаниялари кўпайиб кетди, бу бизга нима беради, деб ўйлайсиз? Аутсорсинг ўзи нима?


– Аутсорсинг, содда қилиб айтганда, сизнинг ташкилотингизга кўмак берувчи ташқаридаги бошқа бир ташкилот. У шартнома асосида ташқи манбалардан, яъни аутсорсинг хизматини кўрсатувчи корхоналар хизматидан фойдаланишни билдиради. Яъни компания маълум ишларини ишончли бир компанияга топширади, лекин бунда ишнинг сифати ва самарадорлиги асосий ўринда туради. Аутсорсинг атамаси ташқи манбалар иборасидан келиб чиққан бўлиб, бу бизда бугун кенг фойдаланаётган бўлса ҳам, тарихи бироз олисроқ. The Economist нашрида ўқиб қолдим: бу хизматИккинчи жаҳон уруши давридан бери мавжуд. Ўша пайтдаги концепцияси кўпинча бизнес жараёнини, масалан, иш ҳақини қайта ишлаш, даъволарни кўриб чиқиш, операцион ва ёки шартнома тузишни ўз ичига олганлиги айтилади.


Аутсорсинг бугун жуда кенг тармоқли соҳаларда мавжуд. Ривожланган давлатларда ишлаб чиқаришни аутсорсинг қилиш, IT соҳасида, билимларни бошқариш йўналишида, корхона инфокоммуникация тизимларига техник хизмат кўрсатиш жабҳасида, қўйингки, қарийб соҳаларда йўлга қўйилган. Бизда буларнинг ҳаммаси ҳам йўқ, лекин бу жуда муҳим ва улар жуда тез суръатларда кириб келмоқда. Аутсорсинг бу келажакдир.


– Тадбиркор учун билим қанчалик керак? Кўпгина одамларда ҳозир ўқимасдан ҳам бой бўлиш мумкин, деган қараш бор, сиз бунга қандай қарайсиз?


– Мақсад нима, аввало шунга қаралади. Кўпчилик фақат пул топишнигина ўйлайди ва унинг хаёлига китоб ва илм келмайди. Лекин пулнинг барқарорлиги ва кучини сақлаш бу, шубҳасиз, илмдир. Мен илмсиз тадбиркорлик келажагини тасаввур қилолмайман, кимдир китоб билан пул топиш мумкинлигини тасаввур қилолмайди. Чунки уларга кунлик савдо яхши бўлса бўлди, улар истиқболни, қай бир масалани ечаётгани ҳақида ўйламайди.


Инсон ўз олдига мақсад қўяр экан, бу унинг ҳаётидир, деб ҳисоблайман. Мақсад бу ҳаёт. Агар сиз олиб-сотар бўлсангиз ва бизнесингизни шу йўлда, шу фойдада қолдиришни истасангиз, сизга китоб ўқишни тавсия қилиш хато бўлади, чунки сиз ўқимайсиз. Лекин сиз улкан корпорацияларга асос солишни ва катта ширкатларни бошқаришни истасангиз сизга илм, тажриба ва катта муҳит керак бўлади. Мен китоб ва илмсиз юксалиш мумкинлигига ишонмайман.


– Ҳозирги кунда ҳамма бизнес-тренерга айланган. Уларга муносабатингиз қандай, улар нега болалаб кетди, деб ўйлайсиз?


– Президентимизнинг охирги йиллар тадбиркорларга бераётган эътиборлари натижасида бизнесга қизиққан ёшлар кўпайди, ҳамма тадбиркор бўлишни, бойишни, яхши яшашни истайди, лекин ҳамма ҳам тадбиркор бўлавермайди. Сохта тренингчиларнинг, мотив-торларнинг кўпайиб кетишининг сабаби халқнинг бу борада саволлари ва оғриқлари кўплигидир. Кўпчиликда элементар иқтисодий билимларнинг йўқлиги, мактабда, олий ўқув юртларида бу фан шунчаки ўтиб кетилиши, кейин одамлар кайфиятидаги умумий тушкунлик, нимадандир осон қутулиш, нимагадир осон эришиш ғоясининг мавжудлиги бош сабаблардан биридир, деб ўйлайман. Бу одамлар ахборотга тўйингандан кейин ўз-ўзидан йўқолиб кетишига ишонаман. Лекин ҳозир кўпчилик соддалигидан фойдаланиб, уларни роса пуч ёнғоқ билан сийлаяпти, мен сохта тренингчиларга боришдан олдин, ўша “устозларнинг” қаерда ўқиганлиги, шу пайтгача нималарга эришганлиги ва нималар қилганлиги ҳақида суриштириб кўринг. Бир одамни биламан “Қандай бойиш сирлари ҳақида” дарс ўтадию, ўзи ҳаммадан қарздор бўлиб юради, уларнинг ўқувчиларини тасаввур қиламан.


Суҳбатни Ғуломжон Мираҳмедов уюштирди


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Х.З

13:57 | 17.01.2024

Хулоса кила оладиган фикрларни олдик!

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар