Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +19 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +18 +20

  • Dushanba, 20

    +15 +20

  • Seshanba, 21

    +16 +20

  • Chorshanba, 22

    +18 +20

  • Payshanba, 23

    +17 +20

  • Juma, 24

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Майнинг: ноқонуний фаолиятми ёки тақиқланган бизнес?

Бош прокуратура маълумотларига кўра, ўтган йили 26 та майнинг фермаси ноқонуний иш юритгани аниқланган. Улар давлатга 58 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар етказган. Аниқроғи, 145 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмол эҳтиёжига тенг 29 млн. kWh электр энергиясини талон-торож қилган.
Колумнистлар
360 17:48 | 16.01.2024 17:48

Таассуфки, бу каби хабарлар одамларда «майнинг тақиқланган бизнес» деган қараш шаклланишига сабаб бўлмоқда. Аслида эса у ноқонуний фаолият эмас. Аксинча, крипто-актив ва майнинг соҳаси хорижий давлатларда анча илгари инвестициявий тадбиркорлик фаолияти сифатида қабул қилинган. Бизда бу борадаги ишлар 2018 йилда бошланди. Хусусан, ўша йил 3 июлда Президентимиз «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.



Бу ҳужжат инвестициявий ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини диверсификация қилиш учун крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан, майнинг, смарт-контракт, консалтинг, эмиссия, айирбошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, суғурталаш, шунингдек, маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида қабул қилинди. Унда крипто-актив мулкий ҳуқуқ ҳисобланиб, маълумотларнинг тақсимланган реестридаги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган қиймати ва эгасига эга эканлиги, майнинг эса ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш (турли крипто-активларда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш) бўйича фаолият эканлиги таъкидланган.



Шунингдек, мазкур қарор билан майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш-фото­электр станциялари орқали ишлаб чиқилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Агар бирор-бир шахс бу фаолият билан ягона энерготизимига ноқонуний уланган ҳолда шуғулланаётгани аниқланса, унга нисбатан белгиланган тариф 5 баробар ўсувчи коэффициент билан қўлланилади.



Крипто-активлар соҳасини тартибга солиш, бу йўналиш билан шуғулланиш истагидаги шахсларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги зиммасига юклатилган.



Шунингдек, 2023 йил 29 сентябрда Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган. Унга биноан, майнер ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда ва кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга. Қолаверса, майнер майнингни амалга ошириш натижасида олинган крипто-активларни Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган крипто-биржалар орқали сотишга ҳақли.



Демак, крипто-актив ва майнинг фаолияти билан шуғулланишга юртимизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Фақат юқоридаги қарорда белгиланган талаблар асосида бу фаолият йўлга қўйилса кифоя.


Хўш, унда сўнгги вақтларда бизда бу юмуш билан ноқонуний тартибда шуғулланувчилар нега кўпайди? Уларнинг қонуний иш юритишларига нима ёки ким халақит беряпти?



– Аслида бу соҳа бироз мураккаб, у билан ҳамма ҳам шуғуллана олмайди, – дейди Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бошқармаси бошлиғи Асқар Зокиров. – Аввало, крипто-актив нима эканлигини тушуниб олиш лозим. Чунки бу кўпчилик ўйлаётганидек, қандайдир валюта эмас. У номоддий актив. Масалан, уни содда тилда эгаси ва қийматига эга бўлган маълумотлар йиғиндиси, деб таърифлаш мумкин. Бунга қандайдир технология учун олинган патентлар ҳам киради.



Яна ҳам тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсак, крипто-актив – транзакция текширувида банклар иштирок этмайдиган норасмий тўлов тизими саналади. Бу исталган фойдаланувчига тўлов юбориш ва қабул қилиш имконини берувчи, тенг ҳуқуқли иштирокчилар тизимидир.



Крипто-актив билан тўловлар фақат аниқ транзакциялар учун рақамли кўринишда, онлайн маълумотлар базасида амалга оширилади. Ўтказмаларда транзакциялар оммавий рўйхатда қайд этилади. Крипто-актив моддий кўринишда мавжуд эмас, у фақат рақамли ҳамёнда сақланади.


Хўш, у қандай қўлланилади? Крипто-актив, тақсимланган оммавий реестр – блокчейнда ишлаб чиқарилади. Блокчейн валюта сақловчи томонидан янгиланиб борувчи барча транзакциялар ёзувини ўзида сақлайди. Таъкидлаш керакки, крипто-актив – моддий объект эмас. У ёзув ёки ўлчов бирликларини бир шахс томонидан, ҳеч қандай ишонч ва кафолатларсиз учинчи томонга ўтказиш калитидир.



Крипто-активлар соҳаси икки турга бўлинади: майнинг ҳамда хизматлар провайдери. Хизматлар провайдерлари майнинг фермадан чиқадиган крипто-активларни сотиш, сотиб олиш, айирбошлаш операцияларини амалга ошириш билан шуғулланади.



Бизда крипто-актив дейилса, ҳамма майнинг фермани тушуняпти. Аслида бу – битта соҳа, иккита алоҳида фаолият тури ҳисобланади.



Крипто-активларнинг турлари жуда кўп. Аммо энг оммалашгани – биткоин. Шунинг учун крипто-актив деганда, кўпчиликнинг хаёлига биринчи бўлиб, биткоин келади. Айни пайтда битта биткоиннинг нархи 41 минг доллар атрофида.



Суҳбатдошимизнинг айтишича, бугунги кунда мамлакатимизда расман рўйхатдан ўтиб, ўз фаолиятини бошлаган майнинг ферма йўқ. Аммо 14 та хизматлар провайдери бор. Ҳозир улар давлат бюджетига 14-15 миллиард сўм миқдорида даромад келтиряпти.



Ушбу мавзуни ўрганиш асносида яна бир неча мутахассислар билан гаплашдик. Уларнинг хулосалари қуйидагича бўлди: майнинг ферма билан шуғулланиш аслида ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Уни тегишли билимга эга шахсларгина амалга ошира олишади.



Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирги кунда битта биткоин ишлаб топиш учун тахминан 8 минг долларлик ускуна ўрнатилади ва уларнинг ҳар бири соатига 3 киловаттдан 5-6 киловаттгача электр токи сарфлайди. Бунинг учун 50 киловатт кучланишни кўтара оладиган кабель керак. Демак, бу қадар катта кучланишга эга электр токини унча-мунча одам трансформаторга улай олмайди. Уни эплаш учун мутахассис бўлиш талаб этилади. Биргина мана шу ҳолатнинг ўзи ҳам юқоридаги тахминлар асосли эканлигидан далолат беради, назаримизда.



Ноқонуний фаолият юритгани аниқланганлар катта эҳтимол билан ўзига тегишли бинони мўмай пул эвазига ижарага берган бўлиши мумкин. Буниси энди суд жараёнида аниқланади.



Тўлқин Бобоқулов, иқтисодчи:


– 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, дунёда 13 мингдан ортиқ крипто-актив мавжуд. Аммо ҳозирга қадар фақат битта давлат (Сальвадор)да крипто-активлар расман тан олинди.


4 та крипто-актив – Bitcoin, Ethereum, Solana ва Polkadot асосий крипто-активлар саналади.


2022 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, крипто-актив бозорининг капиталлашиш даражаси 1,4 трлн. АҚШ долларини ташкил этган. Ушбу бозорда 18 минг дастурчи ишлайди, шундан 680 нафари биткоин муомаласи билан шуғулланади.


Крипто-активларни яратиш механизми 2009 йилда биткоин пайдо бўлгандан кейин бошланди. 2011-2013 йилда крипто-активлар таркибига лайткоин (инглизча Litecoin) ва 2013 праймкоин (инглизча Primecoin) қўшилди.


Пулларнинг янги авлоди бўлиши тахмин қилинаётган крипто-актив бу криптланган, марказлашмаган ва томонлар ўртасида алмашинадиган ҳамда майнинг деб аталадиган усул орқали оммавий китобда тасдиқланадиган рақамли валюта ҳисобланади. Майнинг махсус дастурий таъминотга эга бўлган компьютер қурилмалари воситасида бир қатор математик усуллар орқали транзакцияларнинг ҳаққонийлиги ва бетакрорлигини тасдиқлаш жараёнидир.



Bitcoinда тизимнинг ишлаш жараёни қуйидаги босқичларда амалга ошади:



1. Янги транзакция барча иштирокчиларга эълон қилинади.


2. Ҳар бир иштирокчи янги транзакцияларни блокка йиғади. У Blockchain деб аталиб, Бош китоб (Ledger) вазифасини бажаради.


3. Ҳар бир иштирокчи ўз блокида қийин proof-of-work математик амалиёти ечимини излайди.


4. Иштирокчи ечимни топиши биланоқ уни қолган иштирокчиларга эълон қилади.


5. Қолган иштирокчилар ушбу ечимни ундаги барча транзакциялар ҳаққоний ва илгари фойдаланилмаган бўлсагина қабул қиладилар.



Крипто-активларни уларни алмаштирувчи махсус интернет шохобчалардан сотиб олиш мумкин. Масалан, Bitfinex, Bithumb, GDAX, bitFlyer, Bitstamp, Bittrex, Gemini, HitBTC, Poloniex, Kraken кабилардан. Бунинг учун, аввало, ушбу интернет шохобчаларда одатий валютада рақамли ҳамён очилади ва банк картангиздан ёки ҳисоб­рақамингиздан маблағ кўчирилади. Сўнгра ушбу маблағ эвазига крипто-активда очилган ҳамёнга крипто-актив олиш мумкин бўлади. Ўша крипто-активларни кейинчалик бу ёки бошқа бозорларда бошқа крипто-активларга ёки бирор одатий валютага айирбошлаш ҳамда интернет дўконлардан ёки интернет тўловларни қабул қилувчилардан маҳсулот сотиб олиш мумкин.



Крипто-активларнинг афзалликлари:


• Ягона марказий бошқарувдан холи.


• Пул яратишда тенглик таъминланган.


• Транзакциялар криптография орқали тасдиқлангани боис учинчи ишончли тараф иштирокисиз тўғридан-тўғри амалга оширилади.


• Иштирокчилар ҳар бир транзакциядан хабардор бўлиб туради (Blockchain).


• Аноним, аниқроғи, «тахаллус» (псевдоним) остида иштирок этилади.


• Транзакцион тезкор ва харажатлар паст.


• Чегара билмас тўловлар амалга оширилади.



Крипто-активларнинг камчиликлари:


• Ноқонуний савдога йўл очилади.


• Валюта курси юқори тебранувчан бўлади.


• Солиқдан қочиш имкони туғилади.


• Нопок иштирокчилар ёки етарлича компетенцияга эга бўлмаган иштирокчиларни аниқлашнинг имкони йўқ.


• Истеъмолчи ва инвесторлар ҳуқуқлари ҳимояси таъминланмаган.


• Агар иқтисодиётда муаммолар юзага келса, давлат ушбу муаммоларни ҳал этишда пул муомаласини тартибга солиш воситасидан фойдалана олмайди.


• Қарз берувчи сўнгги инстанциянинг йўқлиги.



Суҳбатни Ғуломжон Мираҳмедов уюштирди


ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар