Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +19 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +18 +20

  • Dushanba, 20

    +15 +20

  • Seshanba, 21

    +16 +20

  • Chorshanba, 22

    +18 +20

  • Payshanba, 23

    +17 +20

  • Juma, 24

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қарз олди-бердиси: Ваъда вафоси билан гўзал

Моддий етишмовчилиги бўлган, пулга эҳтиёжманд киши минг бир ўй, не бир истиҳола билан рўзғори бадастир, топиш-тутиши тўкис бўлган қариндоши, дўсти, ҳамкасби ёки танишига мурожаат қилади.
Колумнистлар
338 11:37 | 19.01.2024 11:37

Иссиқ юз, жавдираб турган кўзларга қараб кимнингдир меҳри ияди, майли, узар, ваъда қиляпти-ку, деб сўраган пулини бериб юборади. Яна бир тоифадагилар қарз олди-бердисида «оғзи» кўп куйгани учун пули етарли бўлса ҳам эҳтиёжманднинг раъйини қайтаради. Хуллас, қарз олиш ва беришда кутилган-кутилмаган ҳолатлар учрайди.


Қарз сўраган киши эса, ҳақиқатан ҳам, қийналиб турибди, уни имкон қадар қўллаб-қувватлаган киши савобга қолади. Масаланинг қонуний, ҳаётий жиҳатлари шунчалик мураккабки, қарз олиш ва беришда баъзан дўст-биродарлик, қариндош-уруғчилик муносабатларига дарз кетади.


Расмийлаштириш ишончлироқ


Қарз сўраганнинг бир юзи, пули бўла туриб, бермаганнинг икки юзи қизил. Ҳуқуқий саводхонлиги етарли бўлмаган кишилар қарз муносабатларининг қонуний асосларини билмасликлари туфайли афсус-надоматда қоладилар. Мамлакатимиз қонунчилигида қарз бериш ва уни узишнинг нормалари белгилаб қўйилган.


– Фуқаролик кодексининг 41-боби қарз ва кредит масалаларига бағишланган, – дейди юридик фанлар доктори, профессор Миродил Баротов. – Хусусан, бобнинг 732-735-моддаларида қарз шартномасини расмийлаштиришнинг тартиб-қоидалари ифодаланган. Жумладан, 732-моддада шундай дейилади: «Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбурия­тини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисоб­ланади». Ушбу моддаларда белгиланган нормалар нотариал хизмат соҳасида ишлайдиган юрист-ҳуқуқшунослар зиммасига катта ­масъулият юклайди. Ҳуқуқ-тартибот органларига айнан шу масала юзасидан мурожаатлар кўп бўлади. Баъзан қарздор ўз мажбуриятини унутиб, пулни қайтариш муддатини чўзади, алдайди, турли фирибгарликлар йўлига ўтади. Бундай кезда қарз берувчи суд органларига шикоят қилади, аммо унинг қўлида олди-берди бўйича ҳеч қандай ҳужжат бўлмагани ишнинг янада чигаллашишига сабаб бўлади. Олувчи берувчига ёзма тилхат берган бўлиши мумкин, аммо у нотариал тасдиқланмаган бўлса, ҳеч қандай қонуний характерга эга эмас. Олувчилар ўртасида тонадиганлар ҳам учрайди. Кўпчилик фуқароларимизда шаклланган ҳуқуқий маданият, ўзбекона «Ваъда вафоси билан гўзал» нақлига амал қилиб, лафзида турса, бунга нима етсин? Аммо гуруч курмаксиз бўлмагани каби айрим кимсаларнинг катта-катта суммаларни кимлардандир олиб, чув тушириши бир муаммо бўлса, ишнинг нотариал тартибда расмийлаштирилмагани яна бир оғриқдир. Шу боис оилада, мактабда, маҳаллада ҳар бир кишига катта суммадаги қарз олди-бердисини қонуний жиҳатдан расмийлаштириш тартиб-қоидалари ҳақида тушунча берилиши лозим.


Берганнинг савоби кўп(ми?)


Пули бўлиб, йўқ дейдиган кишидан кўра, бу ҳолатни тўғри тушуниб, бор ҳолича ёрдам бериб юборган кишининг юзи ёруғ. Шахслараро муносабат шу даражада мураккабки, бу ўринда қарз бергиси келмаган одамни ҳам айблаш балки ноўриндир. Эҳтимол, у топган даромадини бошқа мақсад учун йўналтираётгандир. Қарз олиб, бергиси келмаган инсонларга инсоф-диёнат сўраймиз, холос.


* * *


«Қарз» сўзининг луғавий маъноси – «кесиш». Қарз берган киши молидан бир қисмини кесиб, бошқага бергани сабабли шундай дейилади.


Қарз олиш ва бериш жамият ҳаётида учрайдиган типик ҳодиса. Кимдандир катта миқдорда қарздор бўлишни ҳеч ким истамайди. Бунга турмушда учрайдиган муаммолар сабаб бўлиши мумкин. Аммо дуч келган таниш-билишидан қарзга пул олиб, буни узиш хаёлига келмайдиган, асл мақсади «чув тушириш» бўлган кимсалардан эҳтиёт бўлган яхши.


Энг муҳими, қарз бериш ва уни узишда ҳар бир шахснинг оилавий муҳитда олган тарбияси муҳим аҳамиятга эга. Имкон қадар қарз олувчи бўлмаган маъқул…



Ҳулкар ТЎЙМАНОВА,


Ўзбекистон Республикасида


хизмат кўрсатган журналист



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар